group-telegram.com/scisuz/9178
Last Update:
НУКУСДА РАДИЯЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошкармаси ташаббуси билан 2025 йил 21 февралда У. Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг мажлислар залида қўмита мутахассислари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари рентгенологлари иштирокида профилактик ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар соҳада бўлаётган ўзгаришлар ва қонунчилик нормаларини ҳам алоҳида кўргазмали материаллар ёрдамида тушунтириб ўтишда. Хусусан, кўргазмали тақдимотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рентген қурилмалари (ускуналар), ионлаштирувчи нурланиш манбалари (изотоплар, радиоактив моддалар), ядровий материаллар хусусиятлари уларнинг хавфсизлик нормалари каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шуниндек, объектларда профилактик тадбирларни амалга ошириш шакиллари, текширувлар, қонунчиликдаги нормалар батфсил тушунтириб берилди. Соҳага доир мавзуларда қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтказилган семинар сўнгида рентгенолог мутахассислар ўзларининг қизиқтирган саволларига радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ходимлари томонидан атрофлича жавоблар олишди. Тадбир сўнгида бу каби профилактик ўқув семинарларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.
BY Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/scisuz/9178