Telegram Group Search
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🎓АОКАда бўлажак журналист кадрларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси ҳимоя бўлиб ўтди

Бугун, 12 июнь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологиси факультети 4-босқич талабалари ўз малакавий диплом ишларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Диплом ишлари ҳозирги замонавий ОАВ фаолияти, медиатрендлар, ахборот сиёсати ва журналистиканинг ижтимоий масъулияти, медиа аналитика, рақамли муҳим ва журналистика, фактчекинг, дезинформацияга қарши кураш ва бошқа матбуот йўналишларидаги долзарб мавзуларга бағишланди.

Талабалар ўз илмий раҳбарлари кўмагида назарий билимлари ва амалиётда орттирган тажрибаларини намоён этишди. Ҳимоя жараёнларида Агентлик мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва соҳа экспертлари иштирок этиб, талабалар ишларини холис баҳоладилар.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги талабаларнинг билим ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларни соҳага жалб этишга доимий равишда аҳамият қаратади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢13 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Равшан Бойқулов, Ўзбекгидроэнерго АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Тошкент шаҳрида ўтказилган "Tashkent Law Spring" IV халқаро юридик форуми натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Қиличев, Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинарда марказий аппарат ва тизим ташкилот ходимлари иштирок этди.

Тадбирда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи ҳолатлар, бундай вазиятларда ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, олдини олиш чоралари ва жавобгарлик турлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш борасида қонунчилик мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирувчи саволлар юзасидан масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 16 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Креатив туризм — Ўзбекистон туризми ривожининг янги драйвери
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризм қўмитаси

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари томонидан энг кўп берилаётган саволларга жавоблар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/16 01:36:56
Back to Top
HTML Embed Code: