Telegram Group Search
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттирмоқчи

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси, депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттириши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram’даги каналида ёзган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади:

🔹яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

🔹пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

🔹Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

🔹Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

👉 @r_kusherbayev
❗️Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши, Рамазон ҳайити эса 30 март санасига тўғри келишини маълум қилди.


👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарёда эркак оилавий жанжални тўхтатмоқчи бўлган профилактика инспекторини пичоқлади

Ходим қўлига пичоқ олиб, аёли ва фарзандини ўлдирмоқчи бўлган эркакни бу ишидан қайтармоқчи бўлган. Аммо, эркак ходимни пичоқлаган.

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида ИИБ профилактика инспекторининг қонуний талабига риоя қилмасдан пичоқ билан тан жароҳати етказган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш борасида Россия билан“жуда жиддий” музокаралар олиб бораётганини маълум қилди

У яқин орада Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашишга ваъда берди ва Украина можаросига чек қўйиш ниятини қайд этди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Россиянинг кенг миқёсли босқини бошидан бери Украина ҳарбийлари Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқаросини асирга олди.

Бу ҳақда Украина адлия вазири Олга Стефанишина маълум қилди.

«Ҳарбий асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ», деди Стефанишина.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқариши мумкин

Хабар беришларича, "Миллий тикланиш" демократик партияси маҳкумларни тарбиялаш ва ахлоқ тузатиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Лойиҳага кўра, ўзини ўзи тарбиялаш ва тузалишга ҳаракат қилган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлар учун имтиёз
▪️ 1 та китоб ўқиб, имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин.
▪️ Йилига энг кўпи 10 та китоб ўқиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
❗️«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бугундан бошланди

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз куни эълон қилинади.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️IQAir ҳаво сифатини назорат қилиш платформасига ҳар доим ҳам ишониб бўлмайди — Экология вазирлиги

Вазирлик мутахассиси Баҳром Эсанов платформа маълумотларига доим ҳам ишониш мумкин эмаслигини айтди. Расмийга кўра, бунинг сабаби, исталган жисмоний ёки юридик шахс ўзи ўрнатган сенсорларни платформага киритиш имкониятига эга эканлигидир.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://www.group-telegram.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
❗️Мадина—Фарғона йўналиши бўйича учаётган самолёт Туркманистонда фавқулодда қўнди

Энди Ўзбекистонга тегишли самолётда носозлик чиқди. Мажбурий қўниш амалга оширилди


1 феврал куни Centrum Air'га тегишли А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан ходимнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракатлар содир этган ҳайдовчи процессуал тартибда қамоққа олинди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
​​⚡️“Ғишткўприк”(Черняевка) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади!

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади!

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади!

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Бу тартиб ҳали кучга кирмагани маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Скутер ҳайдовчиларига ҳам қоидабузарликлар учун жарима қўллаш бошланибди.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аукцион савдоларида иштирок этиш тартибига ўзгартириш киритилди

2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи БҲМнинг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиши талаб этилади.

Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олиниши қайд этилди.

👉 @r_kusherbayev
2025/02/03 07:21:46
Back to Top
HTML Embed Code: