Telegram Group Search
​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (20 - 26 январ) янгиликлари.

☑️Асакабанк Chery Tiggo 2 Pro автомобили учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 27,5%, бошланғич тўлов 42 980 минг сўм.

☑️Халқбанки бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун "Оилавий" ипотека кредити таклиф этди. Муддати 15 йилгача, бошланғич тўлов 25%, фоизи 25%.

☑️Анорбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 27% дан бошланади, муддати 36 ойгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Даромадли" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, минимал миқдори 1 млн сўм.Мобил илова орқали расмийлаштирганда омонат фоизи 23%.

☑️Туронбанк тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун "Тезкор микрокредит" таклиф этди. Фоизи 29-32%, муддати 36%. 3 та иш ўрин яратганларга 2% пасайтирилади.

☑️Универсалбанк "Фойдали ҳамён - 18 ой" омонатини таклиф қилди. Муддати 18 ой, фоизи 24%, минимал миқдори 100 минг сўм.

☑️Ориент финанс банк "Қулай ҳамён" овердрафт кредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, фоизи 24%, муддати 24 ой.

☑️Тенге банк йиллик 4%ли валюта омонатини таклиф этди. Муддати 6 ой, минимал миқдори 100$.

☑️Узум банк иловасида маиший хизматлар учун тўлашни таклиф этди.

☑️Ҳамкорбанк уйни таъмирлаш учун "Шинам" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, муддати 6 йилгача, фоизи 26%. Бошланғич тўлов талаб этилмайди.

☑️ИнфинБанк Uzcard карталарида Wildberries платформасидан харид қилганда барча маҳсулотларга 3% кешбэк тақдим этишини маълум қилди.

☑️ТБС Банк "Дўстлар дастури" доирасида кредит ва омонат очишга таклиф қилган дўстингиз учун сизга ва дўстингизга 500 минг сўмгача бонус тақдим этишини маълум қилди.

☑️Азия аллианс банк тадбиркорлар учун "Бандликка кўмак" модулли кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млрд сўмгача, муддати 36 ойгача. Яратиладиган иш ўрни қанча кўп бўлса, кредит фоизи шунга мос равишда пастроқ бўлади.

☑️Октобанк расмий телеграм каналига верификация белгиси берилганини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк Mastercard томонидан "Ажойиб премиум портфел" мукофотига сазовор бўлганини маълум қилди.

☑️Агробанк 100 млн сўмгача "Онлайн микроқарз" ва "Аванс плюс" кредитларини таклиф этди. Онлайн микроқарз муддати 2 йил, фоизи 32%, бошланғич тўлов талаб этилмайди.

☑️Пойтахт банк янги хонадон сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич бадал 21%, муддати 240 ойгача, кредит фоизи 17%.

☑️Янги банк Кузатув кенгаши раиси Одил Ғайвиллаевич Амеркулов вафот этганини маълум қилиб, оила аъзоларига сабр тилади.

☑️Трастбанк доимий даромадга эга мижозлар учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан бошлаб, фоизи 25%дан бошлаб, муддати 60 ойгача.

☑️Ипак йўли банки "Яшил" иқтисодиётдги ютуқлари учун мукофотга сазовор бўлганини маълум қилди.

☑️Алоқабанк 2025 йил 27 январ(бугун)дан бошлаб банкнинг Бош офиси ва Амалиёт Ҳудудий комплекс хизматлари кўрсатиш маркази ўз фаолиятини “Tashkent City” ҳудудидаги янги бинода давом эттиришини маълум қилди.

☑️Давр банк юридик шахслар учун бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун автокредит таклиф этди. Миқдори 1 млрд сўмгача, бошланғич бадал 10% дан бошлаб, фоизи 27,99%дан 32,99% гача, муддати 60 ой.

☑️Зираат банк Ўзбекистон ишга таклиф этди.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Автокредитлар ва микроқарзлар рўйҳати.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари
👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди)

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 16,5 % дан
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 31%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил

☑️Туронбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17.5%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йил
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой таъмири учун
Муддати 10 йил
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Вақтинчалик тўхтатилган

☑️Трастбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17.5%
Бошланғич тўлов: доимий даромади борларга 15%, ўзини ўзи банд қилганларга 35%
Батафсил

Агробанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 15%дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 22%
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил

☑️Ipak Yo'li Banki
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 7 йилгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 7 йилгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
Батафсил

☑️МКБАНК
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

☑️АлокаБанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17-17,5%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

☑️Асакабанк
▪️Бирламчи бозор учун

Фоизи - 17.5%
Муддати - 20 йил
Бошланғич тўлов - 15%
Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Фоизи - 26%
Муддати - 10 йил
Бошланғич тўлов - 15%
Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи - 26%
Муддати - 10 йилгача
Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил

☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни.

Биринчи Президентимиз ҳаёт бўлганларида бугун 87 ёшни қарши олар эдилар.

Қарорга кўра, ҳар йили Ислом Абдуғаниевич таваллуд топган 30 январ куни мамлакатимизда кенг нишонланади.

👉 @bankirkundaligi 👈
👤 Хоразм вилоятида Startup Garage филиали очилди

AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантиришда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Startup Garage’нинг филиаллари ҳудудларда очилиши давом этмоқда.

30 январь куни навбатдаги ҳудуд – Хоразм вилоятида ҳам янги филиал очилди. Манзил: Урганч шаҳри, AloqaBank биносида жойлашган (Ал-Хоразмий шоҳ кўчаси, 106-уй).

Республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган мазкур ташаббус орқали жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Жорий йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар:

1. Қашқадарё вилояти
2. Сурхондарё вилояти
3. Самарқанд вилояти
4. Навоий вилояти
5. Бухоро вилояти
6. Қорақалпоғистон Республикаси
7. Хоразм вилояти

👉 @bankirkundaligi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк аҳоли учун тайёрланган махсус видеомурожаатни тақдим қилди

Мазкур видеомурожаатда банкнинг сўнгги йилларда эришган натижалари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари визуал тушунарли тарзда кўрсатиб берилган. Бундан ташқари унда банк томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва Ўзсаноатқурилишбанкнг муҳим иқтисодий жараёнлардаги иштирокини акс эттирувчи лавҳалар ўрин олган.

Ўзсаноатқурилишбанк ижобий молиявий ўсиш суръатларини намойиш қилган ягона давлат банки ҳисобланади. Биз банкнинг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаган ҳолда, банк жамоасига куч-қувват тилаб қоламиз!

👉 @bankirkundaligi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАҲАЛЛА ВА ХОНАДОНЛАРДА МУЗЛАТКИЧ, ҚАДОҚЛАШ, ҚУРИТИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ОМБОРЛАРИ ВА ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИЛИБ, АҲОЛИГА 5 ЙИЛДА БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ТАЙЁР ҲОЛДА БЕРИЛАДИ

Бугун, Президент Ш.Мирзиёев томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.

☑️Йиғилишда:

▪️Аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.

...500 ТА МАҲАЛЛАДАГИ ЭНГ ЗЎР ЛОЙИҲАГА 40 МЛН СЎМДАН ГРАНТ БЕРИЛАДИ
▪️⚡️Маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади.
Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.

Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.

...ГАРОВ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.
▪️Яна бир янгилик – Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.

...ЕР СОЛИҒИ ОШИРИЛГАН МИҚДОРДА УНДИРИЛАДИ
▪️Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ОЙНИНГ ЭНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Эртага банкларда расман иш куни эмас.

Ҳурматли кредит олганлар ва уларни қувлаётганлар, берилган вадаларнинг бажариш вақти тугашига ҳеч қанча вақт қолмади. Шошилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
MY.GOV.UZ ВА UZUM BANK ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА БИТИМ ТУЗИШДИ

Ҳамкорлар Ўзбекистон фуқароларининг давлат хизматлари учун нақдсиз тўловларини соддалаштиради.

Ягона порталда хизматларни Uzum Bank иловасидаги шахсий маблағлар ҳисобидан тўлаш ёки Uzum Nasiya муддатли тўловини расмийлаштириш мумкин. Фуқаролар ўз харажатларини режалаштириш, ҳужжат расмийлаштиришни кечактирмаслик ва зарур хизматларни ўз вақтида олиш имконига эга бўлишади.

☝️🏻Маълумот учун, ўртача ҳисобда my.gov.uz сайтидаги ҳар тўртинчи мурожаат пуллик хизматларга тўғри келади. 2024 йилда порталда 32 млн фуқаро ариза расмийлаштирган.

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Ойнинг охирги иш кунида ҳам Республика бўйича Марказий банк ва тижорат банклари "Томорқа хизмати ривожлантириш бўйича" йиғилишга чақирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈
КАРТАЛАР БЛОКЛАНИШИ БОШЛАНДИ

ТБС банк мени картамни блоклар экан. 12 ой ундан фойдаланмабман.

Орадан 2 соат ўтиб, яна битта карта (Salom Card) таклиф этди.

Хафа бўлмасин деганда. Маркетинг, нимаям дейман.

👉 @bankirkundaligi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЭРТАДАН «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ 1-МАВСУМИ БОШЛАНАДИ

☑️«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги биринчи мавсуми эртага 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади:

▪️Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;

▪️Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;

▪️Тарғибот босқичи — 8–10 март;

▪️Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Ғолиблар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Маҳалла группаларига ташлаб қўямиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://www.group-telegram.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАЖРИБАЛАРИ

КПИ маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаётган Ҳоким ёрдамчилари тажрибалари акс этган видео.

Ҳақиқатан ҳам уларнинг амалга оширган ишлари яхши ёритилган.

👉 @bankirkundaligi 👈
ТАНҚИДЧИЛАР УЧУН ТАКЛИФ

Немис армиясида аскарга у ёки бу можародан сўнг дарҳол шикоят хати ёзишга ва танқидий фикр билдиришга рухсат этилмайди. У аввал тўйиб ухлаши ва ҳовуридан тушиши керак. Агар аскар дарҳол шикоят ёзса, уни жазолашади. Менимча, бундай қоида фуқаролик жамиятида доимо бир-биридан норози ота-оналар, жанжалкаш хотинлар, инжиқ иш берувчилар ва барча бадфеъл танқидчилар учун ҳам амал қилиши керак.

Дейл Карнеги

👉 @bankirkundaligi 👈
2025/02/03 13:12:25
Back to Top
HTML Embed Code: