group-telegram.com/uzbprokuratura/55965
Last Update:
Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи ўрганилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Порлоқ Юлдуз" маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Ибодованинг оилавий шароити билан танишилиб, турмуш ўртоғи Б.Омонтурдиевга косибчилик билан шуғулланиш учун яратиб берилган шароит ва иш фаолияти ӯрганилди ҳамда фаолиятини кенгайтириш бӯйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи М.Рустамованинг яшаш шароитлари билан танишилиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобига қуриб берилган иссиқхона фаолияти ӯрганилди ҳамда бӯш турган ер майдонларига юқори даромадли қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ҳақида тавсиялар берилди.
Ўрганиш жараёнида камбағал оилалаларга бириктирилган раҳбарларнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
BY Bosh prokuratura
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/uzbprokuratura/55965