group-telegram.com/AKRA_UZ/665
Last Update:
Хоразмда -9 даража совуқ ва қор
"Хоразм воҳасида эсган кучли ва изғирин шамол тонгги соат 03:45лар атрофи бўралаган қорни ҳам етаклаб келди", деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати.
Урганч халқаро аэропорти махсус техникалар ёрдамида тинимсиз тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
129 йўловчи билан пойтахтдан воҳага парвоз қилган HY 051 русумли ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 08:56да авиация хавфсизлигининг барча чораларини қўллаган ҳолда аэродромга муваффақиятли қўндирилган.
Парвозлар жадвалига кўра, самолёт соат 10:55да Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетади. Айни дақиқаларда 117 нафар йўловчи рўйхатдан ўтди.
Хоразмда ҳозир ҳаво ҳолати -9 даражани кўрсатмоқда.
[ AKRAUZ ] Rasmiy kanal
➡️ https://www.group-telegram.com/joinchat-AAAAAFfJjVBfxV4cacUMSQ
BY AKRA.UZ | Rasmiy kanal
Share with your friend now:
group-telegram.com/AKRA_UZ/665