АНДИЖОНДА ПОРТЛАШДАН СЎНГ ҲИБСГА ОЛИНГАН ИМОМ ШИФОХОНАДА ВАФОТ ЭТДИ — ҚИЙНОҚ ЭҲТИМОЛИ ЙЎҚ ЭМАС
Андижон вилояти Избоскан тумани бош имом-хатиби, 51 ёшли Салимжон домла Юнусов 22 июнь куни шифохонада вафот этди. У март ойида масжидда содир бўлган портлашдан сўнг ҳибсга олинган эди. Элтуз манбаларига кўра, Салимжон домла ҳибсда экан аҳволи кескин ёмонлашган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳуқуқ фаоллари ва маҳаллий фуқаролар имом руҳий ёки жисмоний қийноққа дучор бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Марҳумнинг жанозаси 23 июнь, душанба куни соат 11:00 да Пахтаобод тумани Навбаҳор маҳалласидаги хонадонида ўқилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Избоскан тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган масжидда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши натижасида портлаш содир бўлганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, портлаш натижасида дастлаб 6 киши жароҳат олгани маълум қилинган, кейинроқ жабрланувчилар сони 9 нафарга етгани билдирилган.
Ҳодисадан сўнг вилоят ҳокими, ФВБ раҳбарлари ва фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев воқеа жойига етиб борган, вазият назоратга олингани айтилган.
Портлаш бўйича тергов бошланган, шу доирада имом Салимжон домла Юнусов ҳибсга олинган эди.
Аммо унинг расмий айблови, ҳуқуқий мақоми ёки адвокат билан таъминлангани ҳақида жамоатчиликка маълумот берилмаган. Унинг ҳибсдаги ўлими ва қийноқ эҳтимоли жамоатчиликда жиддий саволлар уйғотмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАРҒИЛОНДА "УМРА ҚИЛГАН" СОЛИҚЧИ ИШДАН ҲАЙДАЛДИ
Марғилон шаҳрида 24 йиллик тажрибага эга солиқчи Зоҳиджон Таштемиров ҳеч қандай расмий айбловсиз ишдан ҳайдалди. Унинг айтишича, 2024 йил декабрида қонуний меҳнат таътили пайтида умра зиёратига бориб келганидан сўнг, туман солиқ тизимида унга нисбатан босим бошланган.
2025 йил март ойида вилоят солиқ бошқармаси хавфсизлик хизмати ходими Алижон Тўраев уни чақириб, “ўз хоҳишинг билан ишдан кет, ёки хизмат текшируви билан барибир бўшатамиз”, деб таҳдид қилган.
Таштемиров қаршилик билдирганда текширув ўтказилган, аммо қонун талаблари бузилган — тўрт эмас икки ходим текширув ўтказган, унга ҳуқуқлари тушунтирилмаган ва ҳужжатлар нусхаси берилмаган.
Кейин масала касаба уюшмасига чиқарилган, аммо улар ҳам бир томонлама қарор чиқариб ишдан бўшатишни қонуний деб топган. Судга мурожаат қилинганда эса, даъво қаноатлантирилмаган.
“Нега менга ўхшаб умрага борган бошқалар ишда қоляпти-ю, мен жазоландим? Президент йўл очяпти, лекин туман раҳбарлари ўз билганича одамларни ишдан ҳайдаяпти,” дейди Таштемиров Элтузга йўллаган мурожаатида.

ТАДБИРКОРНИ ҚАСДДАН ЙЎҚ ҚИЛИШМОҚДА: “LIDER GIPS” БАНКИРЛАР ВА ҲОКИМИЯТ ТУЗОҒИДА
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида жойлашган “LIDER GIPS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Умидбек Артиков Элтузга мурожаат билан чиқди. Ушбу мурожаатда тадбиркор томонидан 2020–2024 йиллар давомида амалга оширилган инвестициявий лойиҳа, молиявий мажбуриятлар, банк билан муносабатлар ва ҳокимият идоралари билан юзага келган муаммоли ҳолатлар ҳақида сўз юритилган.
Маълум қилинишича, 2020 йилда Беруний туман ҳокимлигининг 1118-сонли қарорига асосан, “LIDER GIPS” МЧЖга Абай ОФЙ ҳудудидан 2,5 гектар ер майдони ажратилиб, унда “Гипс ва гипсакартон” ишлаб чиқариш цехини қуриш учун инвестиция лойиҳасига старт берилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллиард сўм этиб белгиланган бўлиб, шундан 5,1 миллиард сўми жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан, қолгани эса банк кредити ҳисобидан молиялаштирилган. 2021 йилда АТБ Қишлоқ қурилиш банки Беруний филиали билан тузилган 397-сонли шартнома асосида 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Лойиҳа доирасида Хитой Халқ Республикасидан махсус ускуналар олиб келиниб, гипс ва гипсакартон ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилган. 2024 йил июнь ойида лойиҳа тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилиб, ишга туширишга тайёр бўлган. Бироқ жамият томонидан бир неча бор мурожаат қилинганига қарамасдан, ҳозиргача корхона табиий газ, сув ва электр тармоқларига улаб берилмаган. Бу эса ишлаб чиқаришни бошлашда жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
Мурожаатда айтилишича, жамият томонидан қуриб битказилган ва 25 000 квадрат метр майдонни эгаллайдиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари 2,36 миллиард сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган, аммо банк ушбу иншоотларни 14 миллиард сўмл дея баҳолаб, уларни гаров сифатида қабул қилмаётир. Шунингдек, 720 минг долларлик ускуналарнинг олиб келиниши ва ўрнатилиши учун сарфланган 4 миллиард сўмга яқин харажатлар ҳам банк томонидан инобатга олинмагани таъкидланади.
Жамият ва банк ўртасидаги 2021 йилда тузилган шартномада кўзда тутилган 2.2-бандга мувофиқ, кредит эвазига қуриб битказилган бино ва иншоотлар гаров сифатида қабул қилиниши керак эди. Аммо банк бу бандни бажармасдан, шартномани бир томонлама бекор қилгани, 15 миллиард сўмлик зарар етказгани ва мулкларни гаровдан чиқармасдан мусодара қилиш жараёнини бошлагани маълум қилинган.
Мурожаатда, шунингдек, банк томонидан жамиятга нисбатан қасддан тўсиқлар қўйилаётгани, кредит бўйича олдин берилган ваъдалар ва ёзма келишувларга амал қилинмаётгани билдирилган. Айниқса, 2022–2023 йилларда мамлакатдаги аномал совуқлар туфайли Президент қарори асосида фоиз тўловларини вақтинча тўхтатиш ҳақида берилган топшириқ ҳам банк томонидан инобатга олинмаган.
Шу билан бирга, жамият томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган ҳаракатлар, олиб келинган ускуналар, қурилиш ва монтаж ишлари, муҳандислик тармоқларига уланиш харажатлари ҳам ҳисобга олинмаётгани таъкидланади. Жамият раҳбарининг қайд этишича, берилган кредит шартномаси тўлиқ бажарилган, аммо мулклар мусодара қилинса, кўп йиллик меҳнат ва сармоя йўққа чиқиши мумкин.
Мурожаатда юқоридаги ҳолатлар Президент фармонлари ва давлат сиёсатига зид экани, маҳаллий идора ва молиявий муассасаларнинг айрим ходимлари томонидан тадбиркорга нисбатан муносабатда шахсий манфаат ёки лоқайдлик устуворлик қилаётгани ҳақида шубҳалар билдирилган.
Ушбу мурожаат бўйича жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборини жалб этган ҳолда, дахлдор идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз. Мазкур ҳолат давлатнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсатига мувофиқ равишда ҳал қилиниши муҳим аҳамиятга эга.

ҒУЗОРДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАНҚИСЛИГИ
Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти! Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани Амир Темур маҳалласи, Нуробод кўчаси аҳли номидан сизларга мурожаат қилмоқдамиз.
Тахминан икки йил аввал маҳалламиз кўчасида сув қувурларини ўтказиш ишлари олиб борилди. Афсуски, бу ишлар мутахассисларсиз, назоратсиз ва масъулиятсиз амалга оширилди. Қанақадир хусусий фирма томонидан траншея қазилиб, йўл тузилиши бузиб ташланди. Ҳеч қандай қайта тиклаш ишлари қилинмай, кўчамиз ботқоқ ҳолатида ташлаб кетилди.
Масъул идораларга, туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик. Аммо мурожаатларимиз етарли эътиборсиз қолди. Охири, кўча аҳли ўз маблағини йиғиб, йўлни имкони борича таъмирлаб олди.
Бироқ бу билан азобларимиз тугади деб ўйлаган эдик – яна бир оғриқли муаммога дуч келдик: сувнинг сифатсизлиги ва мутлақ етарсизлиги.
Айни пайтда, хонадонларимизга келаётган ичимлик сувининг аҳволи қуйидагича: 3-4 кунда бир марта, тахминан бир-икки соат сув беришади. У ҳам бўлса, фақат 3-4 челак сув олишимиз мумкин холос. Қувурлардан келаётган сув жуда кам оқади, бадбўй ва тақир, санитар меъёрларга жавоб бермаслиги мумкин. Умуман айтганда, бу сувни ички истеъмол учун ишлатишга ҳар қандай оналар юраги дуруста тоқат қилмайди.
Масъул идоралардан тоза сув билан таъминлашни талаб қиламиз.
Ҳурмат билан,
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани
А.Темур маҳалласи, Нуробод кўчаси аҳли

АКА ХИЁНАТ ҚИЛГАН АЁЛИ ВА УКАСИНИ ПИЧОҚЛАБ ТАШЛАДИ
28 май куни Пахтачилик 38 ёшли эркак 31 ёшли аёли ва 29 ёшли укасини Санк-Петербургдаги ижарадаги уйида пичоқлаб ўлдирган.
Россияда 8 йилдан буён ишлаб келган А.Ш. аёлини 2024 йил январь ойида Санкт-Петербургдаги ижарада укаси билан яшаб турган уйига олиб келади. Аёл Л.Ш.ни сотув дўконга ишчи қилиб жойлаштиради. Ўзи эса квартира олиб ремонт қилади. Укаси Б.Ш ўша ижарада яшаб келган кўп қаватли уйнинг пастида нонвойлик қилган.
Ҳар куни 4 соат ишлаган аёл асосан уйда қолган. Ака эрта тонгда кетиб, кеч қайтган. Ука бу вақтда тушлик вақти уйга келиб келинойиси билан бирга овқатланган. Кечаси ҳам акасидан олдин уйда бўлиб кўпроқ вақтини келинойиси билан ўтказган.
Орада аёл ҳомиладор бўлиб қолган. Бундан хабар топган эр аёлини Пахтачига юбормоқчи бўлади. Аммо аёл қаршилик қилгани учун уни шу ерда қолиб, туғишига рози бўлади. Аёл болани дунёга келтиради. Эрига муносабати ўзгаради. Бирга ётмасдан алоҳида ётади. Бундан эр шубҳалана бошлайди. Аёлининг телефони қўлига тушиб қолади. Аёл ва укасининг ёзишмаларини кўриб қолади. Унда аёл бола иккаламизники, акангизни унда ҳаққи йўқ деган. Ука бунга жавобан акам билан бирга ётсанг сени талоғингни бераман, деган. (Ёзишмалардан англашилишича, уларнинг яширинча никоҳи ҳам бўлиши мумкин).
Барчасидан хабардор А.Ш. уларни кузата бошлайди. Уйнинг эгаси айтяпти деб эшикни алмаштиради, калитни фақат аёлига ва ўзига ясаттиради. Уйга камера ўрнатади. Камера А.Ш. нинг телефонига уланган бўлади. 2025 йил 28 май куни А.Ш. ишга бормасдан ижара уйи яқинида кафеда сергак ўтиради. Ака-ука бирга ишга чиқиб кетади, ука бир соатлардан сўнг эшикни таққилатади ва уйга киради. 11.00 да кирган Б.Ш. акасининг аёли Л.Ш. ни ўзининг ётоқхонасига олиб кириб кетади. Вазиятни кузатиб турган ака кўп ўтмасдан уйга келиб, аёли ва укасини душда ялонғоч ҳолатда тутиб олади. Ўша заҳоти ошхона пичоғи билан аввал укасини, кейин аёлини пичоқлаб ўлдиради.
Ука ва хотин гўрда, ака қамағда, чақалоқ қарамағда.
А.Ш. Санкт-Петербург шаҳар суди томонидан терговга қадар қамоққа олинган. У суриштирувда барчасини бўйнига олган. Ҳолатни ўз оғзи билан сўзлаб берган.
Чақалоқ тирик қолган. Ҳозирда у Россияда қаровсиз қолгани учун махсус ташкилотлар қарамоғига олингани айтилмоқда. А.Ш.нинг Пахтачида истиқомат қилувчи ота-онаси воқеадан хабар топиб, Санкт-Петербургга етиб борган, келини ва ўғлининг майитларини олиб келиш чораси кўрилмаган, уларни ўша ердаги мусулмонлар қабристонига кўмишган, чақалоқни Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича ҳам ижобий ечим ололмаган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг Фарғона йўли чорраҳаси — одатдагидай гавжум. Ҳаво даражаси 40 дан баланд. Аммо бугун бир фарқ бор: светофорлар ўчган. Свет йўқ. Ҳайдовчилар бир-бирига йўл бермайди, аммо ўрталарда тўсатдан пайдо бўлган жасоратли икки ўспирин бола тинчлик ва тартиб ўрнатмоқда.
13–14 ёшлар атрофидаги болалар — қўллари билан ҳаракатни бошқаришяпти. Бир бола қўлини баланд кўтариб “тўхта” деб ишора қилади, иккинчиси қарама-қарши томонга қайрилган машинага “ўтинг” дейди.
Ҳайдовчилар аввал иккиланишади. Кейин эса илож йўқлигини кўриб, итоат қила бошлашади. Бир неча ҳайдовчи оғзидан “Баракалла!” деган сўз чиқади. Ҳатто бири қўлини кўтариб салом беради.
Эҳтимол, улар ҳали ўсмир. Аммо бугун улар жавобгарликни ҳис этаётган катталардир. Вақтинча бўлса ҳам, шаҳар уларга қараяпти.
ДАН ходимлари эса бошқа ишлар билан банд. Улар доим бошқа ишлар билан банд бўлишади...
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
13–14 ёшлар атрофидаги болалар — қўллари билан ҳаракатни бошқаришяпти. Бир бола қўлини баланд кўтариб “тўхта” деб ишора қилади, иккинчиси қарама-қарши томонга қайрилган машинага “ўтинг” дейди.
Ҳайдовчилар аввал иккиланишади. Кейин эса илож йўқлигини кўриб, итоат қила бошлашади. Бир неча ҳайдовчи оғзидан “Баракалла!” деган сўз чиқади. Ҳатто бири қўлини кўтариб салом беради.
Эҳтимол, улар ҳали ўсмир. Аммо бугун улар жавобгарликни ҳис этаётган катталардир. Вақтинча бўлса ҳам, шаҳар уларга қараяпти.
ДАН ходимлари эса бошқа ишлар билан банд. Улар доим бошқа ишлар билан банд бўлишади...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМДА ХАЛҚ ПЕНЯ ТЎЛАЙДИ, ҲОКИМИЯТ МАШИНА ОЛАДИ
Хоразм вилояти ҳокимлиги қарийб 19 миллиард сўм қарздор бўла туриб, 1,7 миллиард сўмга қимматбаҳо автомашиналар харид қилмоқда. Бу пайтда оддий фуқаролар уй-жой ва мол-мулк солиғидан 1 миллион сўм қарзи учун огоҳномалар оляпти — “15 кун ичида тўланмаса, судга берилади”, деб. Кечиккан ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади. Фуқарода танлов йўқ, ҳокимиятга эса кенг йўл очиқ.
Давлат маблағи халқ маблағи эканлигини унутиб, манфаатли контрактлар, люкс харидлар қилиш қайси қонунга тўғри келади? Миллиардлаб қарзни тўлаш ўрнига қиммат транспорт харид қилиш — халқ устидан кулиш эмасми, жаноб ҳоким Жўрабек Раҳимов?
Ҳозирда Хоразмда экологик вазият ҳам издан чиққан. Чиқиндиларни ташиш, уларни қайта ишлаш ва санитар тозалик масалалари ўлда-жўлда. Урганч туманида “Toza Hudud” МЧЖ умуман мавжуд эмас. Илгари бор эди, ҳозир йўқ. Машиналари Урганч шаҳрига ўтказилган, натижада шаҳар ҳам, туман ҳам етарли хизмат олмаяпти. Урганч туманида 60 та маҳалла бор. Ҳар куни биттасининг чиқиндисини олиб чиқишнинг ўзига икки ой вақт кетади. Ҳатто кунига учта маҳалладан чиқинди олиб чиқилса ҳам, ҳар маҳаллага навбат 20 кунда бир келади.
Чиқинди хизмат ҳақини тўлай олмаган фуқароларнинг уйида электр бериш тўхтатилади. Одамларга яшаш учун шароит яратиб берилмасдан, жазо чоралари қўлланиляпти. На туман ҳокими, на вилоят раҳбарлари чиқинди муаммосига жиддий ёндашмаяпти. Депутатлардан ҳеч қандай муносабат йўқ. Ваҳоланки, бу фақат санитария эмас, балки инсон салоҳияти ва қадрига таъсир қилувчи муаммо.
Ҳокимият нега энг зарур соҳаларга эмас, ўз комфорти учун миллиардлаб сўм сарфлаяпти?
Жамиятдаги энг катта хатар — қонун фақат оддий одам учун ишлаши. Агар раҳбарият ўзидан масъулият талаб қилмаса, халқ учун чиқарилган ҳар қандай қарор маънисиз бўлади. Хоразмдаги вазият шуни яққол кўрсатмоқда.

КОСОНДАГИ ХУСУСИЙ БОҒЧАДА 2,5 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚ ВАФОТ ЭТДИ
Маълум бўлишича, ҳодиса 20 июн куни, Ушоқтепа маҳалласидаги Лола Ҳақназаровага тегишли хусусий боғчада содир бўлган.
2,5 ёшли Зарина Иззатиллаевани эрталаб Лола Ҳақназарова уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
Бола машинада қолиб, димланиб нобуд бўлгани айтилмоқда. Болаларни боғча раҳбари Лола Ҳақназарованинг ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган.
Ўша куни ҳам Заринани боғчага у машинада олиб кетган. Қизнинг бувисига кўра, ўша пайт машинада 7-8 нафар бола бўлган.

ПАХТАОБОД ЕРЛАРИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ?
Менинг мурожаатим Aндижон вилояти Пахтаобод туманидаги Қумшайдон, Кўктўнлик, Ёлғизбоғ ва Нурдиёр маҳалласидан ўтган Пахтаобод-Маданият йўли тўғрисида.
Бу йўлнинг нотекис жойларини ямаш мақсадида эрта баҳорда ковлаб кетилшган.
Лекин ёз ўтиб бораётган бўлса-да, ҳалигача на яроқсиз ерлар, на ковланган чуқурлар текислангани йўқ.
Йўлнинг баъзи жойларидаги ўйдим-чуқурлар сабаб автомашиналар йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтишга мажбур бўлади.
Оқибатда автоҳалокат учраш эҳтимоли кучайяпти. Тумандаги масъуллар эса бепарво.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИ
Тошкент давлат архитектура-қурилиш университетида, айниқса, сиртқи бўлимда таҳсил олаётган талабалар дуч келаётган коррупцион ва таълим сифатига путур етказувчи ҳолатлар сўнгги пайтлар авж олмоқда. Асосий муаммолар:
1. Талабаларни дарсдан чиқариш ва имтиҳондан четлатиш:
• Сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар дарс атиги 2 пара бўлишига қарамай, 5 дақиқалик кечикиш эвазига дарсдан чиқариб юборилмоқда. Кейин якуний имтиҳонга киритилмаяпти. Шу сабабли бутун гуруҳ бўлиб кредит-модул тизимида кредитга қолиш, ҳар бир фан учун яна қўшимча тўлов қилиб ўқиш ҳолатлари юзага келяпти.
2. Имтиҳон ва баҳолашдаги адолатсизлик:
• Баъзи ўқитувчилар (хусусан, Сиддиқов Адҳам исмли ўқитувчи) сиртқи таълим талабаларидан формаси йўқлиги ёки 5 дақиқалик кечикиш каби сабабларга таянган ҳолда дарсда “йўқ” деб белгилаб, 70 % талабани фанидан кредитга қолдирган.
• Ўқитувчилар юқори савияда дарс ўтмасдан, энг қийин саволлар асосидаги имтиҳонга таяниб талабаларни йиқитиб, яширин тўловлар эвазига ўтказишга уринишаётгани ҳақида талабалар ўртасида кенг норозилик мавжуд.
3. Қайта имтиҳон топшириш имконияти йўқлиги:
• Кўплаб талабалар имтиҳондан йиқитилган бўлса-да, қайта топшириш имкониятидан маҳрум. Бу эса ортиқча тўловларга олиб келмоқда.
4. Амалиёт ва кераксиз юклама:
• Сиртқи таълимдаги талабалар доимий иш жойига эга бўлса-да, ҳар 6 ойдаги ўқиш ва имтиҳонлардан ташқари, 1,5 ойлик амалиётларига мажбурий жалб этилмоқда.
• Кераксиз курс ишлари, мустақил ишлар, қоғозбозликлар, қайта-қайта топширтирилиши ва рад этилиши — таълим жараёнини мураккаблаштириб юборган.
5. Порахўрлик ва қўрқитиш ҳолатлари:
• Университет ичида пора олиш ҳоллари очиқ амалга оширилади. Деканатдаги кузатув камералар қоғозлар билан ёпиб қўйилган.
• Олдинроқ ўқитувчиларнинг пора олаётгани гаплашилган фото тарқалганидан сўнг бу маълумотларни ошкор қилган талабалар ва уларнинг гуруҳлари имтиҳонга киритилмаслик, курсдан қолдириш каби босимларга дуч келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларни талаб қиламиз:
1. Университетда коррупцияга оид ҳолатларни тўлиқ текшириш, масъулларни аниқлаш ва қонуний чора кўриш, керак бўлса, тўлиқ алмаштириш.
2. Сиртқи таълим талабалари ҳуқуқлари таъминланишини, уларга адолатли шароитлар яратилишини назорат қилиш;
3. Ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, баҳолаш тизими ва имтиҳон мезонларини адолатли ва шаффоф қилиш;
4. Қайта имтиҳон топшириш имкониятини тиклаш;
5. Деканатлар ва таълим бўлимларидаги ноқонуний фаолиятлар, хусусан, пул талаб қилиш, порахўрлик ҳолатлари устидан шошилинч ва қатъий текширувлар ўтказиш.
P.S. Тошкент давлат архитектура-қурилиш университети ёшларимиз келажагини белгиловчи муҳим ўқув даргоҳи бўлиши керак.
Афсуски, ҳозирги ҳолат аксинча — билим эмас, пул билан ҳал бўладиган тизимга айланган. Бунга бефарқ қараш келажак авлод таълимига хиёнатдир.

БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИДАГИ ҚИНҒИРЛИКЛАР
Бугунги кунда, Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар етиштиришга қаратилганлиги айтилади.
Бу борада, олий таълим муассасаларида иккинчи олий таълим доирасида университет имкониятларидан келиб махсус квота асосида талабалар қабул қилиниши ва замонавий таълим методларини ўзлаштиришга қаратилиши керак эди.
Мазкур ислоҳотлар моҳиятини тушунмаган ҳамда бу каби иккинчи таълим дастурлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш жараёни тўлиқ Давлат тест маркази томонидан ташкил қилинмаганлигидан максимал фойдаланишни ният қилган Бухоро давлат университети раҳбариятининг хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин?
Бухоро давлат университетида 2022-2023, 2023-2024 ва 2024-2025 ўқув йилларида иккинчи мутахассислик бўйича талабалар сафига қабул қилишда антиқа метод қўлланилган бўлиб, бу методни хорижий таълим муассасалари биздан ўрганса арзийди.
Хусусан, 2024-2025 ўқув йилининг қабулида абитуриентлар иккинчи мутахассислик бўйича тест синовларида иштирок этиш учун тўлов орқали "билимларни баҳолаш марказида" имтиҳонларни топшириши керак бўлган, лекин талабгорлар имтиҳонларга қатнашмасада ўқишга қабул қилинган.
Бундан ташқари, кечки таълим дастурлари бўйича таълим олаётган талабалар Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан сиртқи таълим йўналишига ўқишини кўчириши(перевод) тақиқланганлигига қарамасдан талабалар қандайдир моддий манфаатдорлик эвазига ўқишини кўчириши(перевод)га рухсат берилган. Шундай ҳолатдаги талабар сони 100 нафардан ошади.
Ҳалиям, ушбу институтда “Тиббиёт” мутахассислиги йўқ, бўлмаса “сиртқи” таълим йўналишига ўқишга қабул қилиб, олий маълумотли врач дипломи тарқатилармиди ?
Ушбу ҳолатларга Бош прокуратура, Коррупцияга курашиш агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тегишли муносабат билдиришини, шунингдек талабалар сафига қабул қилишда ва ўқишини кўчириши(перевод)да белгиланган талаблар бузилиши аниқлаш ҳамда университет талабалари сафидан четлаштириш, бу орқали ушбу амалиёт бошқа олий таълим муассасалариларда тарқалишини олдини олинишини сўраймиз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Бухородами? Леонардо Ди Каприо Навоий кўчасида кўрсатма беряптими?
Янги Ўзбекистон олий таълими бизни янги чўққиларга олиб чиқмоқда — бу галги манзил: Марс орқали Бухоро!
Бухоро инновациялар университети ўз Инстаграм саҳифасида шов-шувли пост қўйди. Эътибор беринг: Илон Маск, Леонардо Ди Каприо ва Павел Дуров айнан шу даргоҳга ташриф буюрибди, эмиш. Университетда энди "Starlink" ўқитилармикин, ёки "Titanic-2" премьерасини ўтказишармикин?
Алдаб талабаларни ўқишга жалб қилишнинг янги усули — фантастика жанридаги маркетинг! Одамлар қанчалик ишониб, қизиқиш билан кирса, шунчалик тез тушуниб қолишади: бу саҳифалардаги ҳаёт студентлар учун Netflix сериали эмас, балки маҳаллий тармоқлар продакшени эканини.
Ҳурматли университет раҳбарлари, талабаларга илҳом бериш – яхши, лекин уларни Instagram фантастикаси билан эмас, ҳақиқий билим ва иқтидор билан жалб этинг.

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ ЎҚИТУВЧИГА ТИНЧЛИК БЕРИНГ
Биз, Наманган давлат педагогика институтида фаолият юритаётган бир гуруҳ ўқитувчилар, сўнгги вақтлардаги айрим ҳолатлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларимизни баён этишни лозим топдик.
Институтда йил якунига келиб, ҳисобот топшириш жараёни ҳаддан зиёд мураккаблашиб, ўқитувчилар зиммасига нормадан ташқари вазифалар юкланмоқда.
Ҳолбуки, педагог ходимлар ҲЕМИС тизими орқали доимий равишда, ҳар чоракда ҳисобот тақдим қилиб келишади. Шу билан бирга, йил якунида барча ўқитувчилардан, ҳатто ассистентлардан ҳам профессор даражасидаги ишлар ва натижалар сўралишини тўғри деб бўлмайди.
Бундан ташқари, дарс жараёнида раҳбариятнинг рухсатсиз кириб келиш ҳолатлари, ҳар куни ташкил этиладиган тадбирлар ва турли устма-уст топшириқлар ўқитувчилар, айниқса ёш кадрлар учун қийинчиликлар туғдирмоқда. Улар ўз асосий вазифаси — таълим беришдан четлашиб, руҳий босимга учраётганини айтади.
Яна бир муҳим муаммо — 110 баллик баҳолаш тизими. Бу тизим тўлиқ шаффоф бўлмагани боис кўпчилик ўқитувчиларда ишончсизлик кайфиятини уйғотмоқда. Айниқса, йил давомида адолатли баҳоланмаган меҳнат энди йил охирида йўққа чиқиб кетаётгандек туюлмоқда.
Ойлик иш ҳақларининг бошқа ташкилотлар билан таққослаганда кечикиб тўланиши ҳам ўқитувчиларнинг ижтимоий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бизнинг талабимиз — ўқитувчи меҳнатига нисбатан адолатли ва инсофли ёндашув бўлсин. Биз, педагоглар, ўз вазифамизни сидқидилдан бажаришга тайёрмиз, фақат ортиқча бюрократик тўсиқлар ва муаммолар меҳнатимизга соя солмаслигини хоҳлаймиз.
Ҳурмат билан,
Наманган давлат педагогика институтининг бир гуруҳ ўқитувчилари

ELTUZ
ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ТАРБИЯЧИЛАР ОЙЛИК МАОШИНИНГ ПАСТЛИГИДАН ПРЕЗИДЕНТГА ШИКОЯТ ҚИЛДИ Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг олий маълумотли тарбиячи-педагоглари Элтуз таҳририяти орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат…
“БОЛАЛАРНИ ТАРБИЯЛАЙМИЗ, ЎЗИМИЗГА ЭЪТИБОР ЙЎҚ”
Ассалому алайкум, Элтуз таҳририяти!
Бу биз — Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари тарбиячилари — сизнинг эшитишингизга иккинчи бор мурожаат қилишимиз. Илгари ҳам вазиятимиз ҳақида ёзган эдик, аммо афсуски, ҳамон ҳеч қандай самара кўрмадик. Орадан вақт ўтди, бироз “кимирлашлар” бўлди, лекин натижа йўқ. На ойлик оширилди, на бизга муносиб муомала қилинди.
Молия вазирлиги ҳамон бизнинг ойлик масаласини чалкаш баҳоналар билан рад этишда давом этмоқда. Спорт вазирлиги ойликларимизни ошириш бўйича ҳужжат киритган экан, аммо нима учун бу таклиф доим рад этилаётганини ҳеч ким тўлиқ тушунтирмаяпти. Улар “тарбиячи – педагог эмас” дейишар экан. Шу гапни эшитиб, қандай жавоб беришни ҳам билмай қолдик.
Молия вазирлигининг айрим мутасаддилари чет элга “маслаҳат олиш” учун миллиардларни сарфлаётган бир пайтда, халқ ичида, болалар ичида меҳнат қилаётган тарбиячиларнинг дардига парво қилмаслик — қандай адолат? “Қорни оч билан қорни тўқнинг иши йўқ” деган гап бежиз айтилмаган экан.
Ўзбекистонда энг юқори ойликни молиячилар олади, деб эшитганмиз. Агар улар ҳам биз каби 1 млн 800 минг сўм маош билан оила боқишга мажбур бўлишса, эҳтимол, бу муаммоларни олти йилгача чўзмасдилар.
Бугунги кунда Тошкентдаги марказ тарбиячиларига устама тўланар экан. Бу қарор марказ низомида белгиланган, дейишар экан. Аммо нега қолган вилоятлардаги марказлар тарбиячилари эътибордан четда қолмоқда? Ахир Ўзбекистонда қонун ҳаммага баробар эмасми? Ёки ҳар вилоятда алоҳида қонун борми?
Биз – олий маълумотли, малака ва тажрибага эга инсонлармиз. Албатта, бошқа иш топишимиз мумкин. Лекин болаларга, спортга, жамоамизга муҳаббатимиз бор. Бу касбни фақат пул учун эмас, юракдан, соғлом жамият учун, келажак учун танлаганмиз. Аммо меҳнатимизга нисбатан қадр бўлмаса, биздан ким самара кутсин?
Сизлардан илтимосимиз — ушбу мурожаатни Президентга етказишда ёрдам беринг. Биз ҳақиқий тараққиётни халқ қадрини танийдиган давлатда кўришни истаймиз. Спортчиларни танишади, мураббийлар эъзозланади, аммо тарбиячи ҳам шу тизимдаги ҳал қилувчи занжир эканини унутмаслик керак.