Telegram Group Search
❗️Суд Humans’га қарздорликни қоплашни юклади. Вазият қайноқ нуқтага чиқмоқда...

Кеча Тошкент туманлараро иқтисодий суди Octobank’нинг Humans’га қарши даъвосини қаноатлантириб, банк фойдасига бир неча юз миллиард сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилибди.

Бундай миқёсдаги ишда суд томонларнинг даъво ва эътирозларини бир томонлама эмас, аниқ ҳуқуқий асослар орқали баҳолайди. Бу энди шунчаки бир тарафнинг даъвоси эмас, суд томонидан тасдиқланган молиявий масъулият ҳисобланади.

Ўз ўрнида Octobank суднинг ушбу қарорини ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисоблаб, барча ҳамкорлар билан шаффоф, адолатли муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Octobank 13 июн соат 18:00дан бошлаб клиринг ва Humans молиявий хизматлари доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.

☝️Айни шу жараёнлар фонида Humans'нинг ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини таклиф этишга доир рекламаларга зўр бераётгани одамни ҳавотирга солади. Ишқилиб охири бахайр бўлсинди.

Вазиятни кузатишда давом этамиз.

👉 @r_kusherbayev
Shohista opaga yordam zarur! Iltimos, befarq bo‘lmang!

Assalomu alaykum, mehr-oqibatli yurtdoshlar!

Shohista opa uchinchi bosqich ko‘krak bezi saratoniga chalingan. Boquvchisi yoʻq, uch nafar yosh farzandi bor.

Biopsiya va gistologik tekshiruv natijasiga ko‘ra unga T4N2Mx (3-bosqich) ko‘krak bezi saratoni tashxisi qo‘yilgan.

U shu kungacha 10 marotaba kimyoterapiya va 25 marotaba nur terapiyasini oldi. Ayni paytda yana kimyoterapiya muolajalari davom ettirilmoqda.

Afsuski, sog‘lig‘i to‘liq tiklanmagani sababli, uni Turkiyada davolatish, yana tekshiruvlar va zarur operatsiyani o‘tkazish lozim. Buning uchun esa moddiy yordam zarur.

Shohista opaning sog‘lom hayotga qaytishi, farzandlarining bag‘rida bo‘lishi uchun bizning yordamimiz nihoyatda muhim. Alloh rozi bo‘lsin!

Karta raqami:
💳 9860160614816702
Abdullaxonov Anvarxon

Bog‘lanish uchun telefon:
📞 +998 97 538 51 52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ишлаб чиқариш зарурияти учун EQUINOX сотиб олинди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан 416,0 млн сўмга бир дона «EQUINOX - AT» автомобили харид қилинди.

Филиал раҳбари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисига мурожаат йўллаб, ишлаб чиқариш зарурияти туфайли филиалга «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» «EQUINOX - AT» автомобилини сотиб олиш юзасидан амалий ёрдам беришини сўраган.

Kun.uz сайти маълумотига кўра, Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, балки UzAuto Motors томонидан фақат импорт қилинади.

Манба
Moody’s рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди

Бугун халқаро молиявий майдонлардан яна бир қувончли янгилик келди: нуфузли Moody’s рейтинг агентлиги Ўзбекистон бўйича суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди. Бу - оддий техник янгилик эмас, балки жаҳон инвесторлари учун яққол ишора: Ўзбекистон - барқарор ривожланаётган ва ишончли ҳамкор.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, бу қарор Президентимиз томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотлар дастурига бўлган ишончнинг тасдиғидир. Сўнгги йилларда мамлакатимиз очиқ, рақобатбардош ва замонавий иқтисодиёт сари дадил қадам ташламоқда.

Бу амалда нимани англатади?
Халқаро инвесторлар Ўзбекистонни тобора кўпроқ ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида кўра бошлашди. Жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодий ўсишни намоён қилмоқда, мувозанатни сақлаб қолмоқда ва янги чақириқларга тайёр эканини исботламоқда.

Яқинда ўтказилган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми бу ишончни янада мустаҳкамлаб берди, 30,5 млрд долларга келишувлар имзоланди, янги ташаббуслар илгари сурилди.

Кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, ўзгаришлар сезилаяпти. Ишбилармонлик муҳити яхшиланмоқда, давлат хизматлари рақамлаштирилмоқда, инвесторлар билан ишлашда профессионал ёндашув кучаймоқда. Бу — рақамлар ортидаги ҳаёт, бу — реал тараққиёт.

Ўзбекистон бугун ўзини шунчаки ислоҳ қилаётган давлат сифатида эмас, эртанги кун давлати сифатида танитмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистондаги энг чиройли автомобиль рақами 1,5 млрд сўмга сотилди

Ушбу рақамнинг бошланғич нархи 187 млн 500 минг сўм бўлган.

👉 @r_kusherbayev
❗️БМТ Бош Ассамблеяси Ғазoда ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди

2025 йил 13 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ғазо секторида тез, шартсиз ва доимий равишда ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган резолюция қабул қилинди.

📄 Ушбу ҳужжатни 149 та давлат, жумладан Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади.

👉 @r_kusherbayev
❗️"Uzbekistan Airways" Тошкент–Тел-Авив рейсларини вақтинча тўхтатди

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар муносабати билан "Uzbekistan Airways" 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги барча рейсларни вақтинча бекор қилди.

📌 Бекор қилинган рейслар учун авиабилетлар мажбурий равишда қайтариб олиниши ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиниши мумкин.

Йўловчилар авиакомпанияга мурожаат этишлари сўралади.

👉 @r_kusherbayev
100 та ҳокимдан устун!

Бухоро вилояти ҳокими хусусий боғчаларга тегишли биноларни бузиб ташлашни буюрар экан, "суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан, к чёрту” деди, ўдағайлаб.

Дўстлар, битта вилоят ҳокимининг тилига эрк бериб, судларни ўзича ерга уриб ташлагани билан, бугун судларимиз жа унақа ботқоқда эмас.

Судлар томонидан адолатли қарорлар чиқарилаётганини кунда-кунора кўриб турибмиз. Масалан, охирги вақтларда бизнинг меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги вазият умумий фонда анча яхшиланди дейиш мумкин. Тўғри, бир-икки вазиятда хато қарорларга кўзимиз тушяпти. Лекин, бу сохада умумий ҳолат ҳозирга келиб ёмон эмас, кўз тегмасин.

Кейин эътибор бераётган бўлсангиз, давлат раҳбарининг ўзи ҳам қачон судлар ҳақида гап кетса, ҳар сафар “суд мустақил бўлсин, суд фаолиятига аралашувлар бўлмасин” деб талаб қўйяпти.

Муҳими, юқори раҳбариятнинг истаги судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва фуқароларнинг ишончига сазовор бўлган суд тизимини яратиш эканлиги маълум.

Буни тушунмаган ва тушунишни истамаган амалдорлар барибир панд ейди: раҳбариятнинг ишонч рўйҳатидан ҳам ўчирилади, элнинг назаридан ҳам қолади. Шундай.

Бир гап айтайми, биз учун ўз ишини қилаётган оддий бир судья 10 та ҳокимдан устун. Йўқ 10 та эмас, 100 та вилоят ҳокимидан устун! Асосийси, мана шуни тушуниб етишимизда.

Манба
Блогерлар чақиртирилаяпти, ҳокимлар эса йўқ

Блогерлар якшанба(дам олиш) куни ҳам ИИБга чақиртирилмоқда экан.

Бу ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларининг ахборот ва сўз эркинлигига доир масалада дам олишсиз ишлашларини англатса керак.

Дарвоқе, одамларни тириклайин кўмишга буюрган Бухородаги бир шахс(ҳоким) бу иши учун хатто иш кунлариям ИИБга чақиртирилмаяпти-я.

Бу ҳуқуқни мухофаза қилиш тизимининг қонун устуворлигини таъминлашда қанчалар "холис" ва "адолатли" эканини кўрсатса керак.

👉 @r_kusherbayev
❗️Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб ҳалок бўлди – жиноят иши қўзғатилди

Паркент туманидаги "Паркентсой" каналининг 2 метр чуқурликдаги сув ҳавзасида 3 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди.

🔍 Терговга қадар текширувда, ҳавфли сув ҳавзасига таъқиқловчи белгилар ўрнатилмагани, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмагани, сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмагани аниқланди.

⚖️ Шу сабабли масъул шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 116 ва 207-моддалари билан иш қўзғатилди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЙҲХХда очиқлик сари қўйилган муҳим қадам

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ўтказилган матбуот анжуманида барча журналист ва блогерларнинг саволларига 2 соат давомида тўлиқ жавоб берилди. Бу эса соҳада очиқлик ва шаффофликка бўлган интилишнинг муҳим ифодасидир.

Охирги вақтларда соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди:
▪️ Ашаддий қоидабузарларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш тизими жорий этилди;
▪️ Давлат рақам белгиларини олиш, ҳайдовчиликка ўқиш ва имтиҳон топшириш жараёнлари рақамлаштирилди;
▪️ Йўл чизиғини босишни камера орқали аниқлаш амалиёти бекор қилинди.

Бу ўзгаришлар нафақат тизимни яхшилаш, балки фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги йўлида қадамдир.

ЙҲХХ раҳбариятига бу ислоҳотларда омад ва куч-қувват тилаймиз!

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бекободда поезд маршруткага урилди — расмий маълумот ҳали йўқ

Кеча, тахминан соат 15:00 ларда Бекобод шаҳридаги шлагбаумсиз темир йўл кесишмасида тўйга одам олиб кетаётган JAK русумли маршруткага поезд урилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан ҳодиса юзасидан маълумот берилмади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Мусулмонлар идораси: диний саволларга ChatGPT орқали жавоб олиш жоиз эмас

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фуқароларни сунъий интеллект – ChatGPT орқали диний саволларга жавоб изламасликка чақирди.

Хабарда таъкидланишича, шаръий масалалар фақат аҳли илм ва мутахассислар орқали ҳал қилиниши лозим. Чунки ChatGPT инсон томонидан яратилган маҳсулот.

Баъзи саволларга тахминий ёки асоссиз манбалар билан жавоб бериши мумкин.

Муҳим масалаларда ишончли уламоларга мурожаат қилиш тавсия қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❤️‍🔥Shifokor bo‘lish – har kuni kimningdir hayoti uchun mas’uliyatni o‘z zimmasiga olish degani.

Profi University’da sen an’anaviy tibbiy ta’limni zamonaviy texnologiyalar va o‘qitish yondashuvlari bilan uyg‘un holda olasan:

📍 davolash ishi va stomatologiya yo‘nalishlari
📍 Zamonaviy ta’lim va tajribali ustozlar

Agar sen bu yo‘lni boshidan boshlab o‘tishga tayyor bo‘lsang — imtihonga hoziroq ro‘yxatdan o‘t!⬇️
https://profiuniversity.uz?ref=LIAe
Rasul Kusherbayev
❗️Бекободда поезд маршруткага урилди — расмий маълумот ҳали йўқ Кеча, тахминан соат 15:00 ларда Бекобод шаҳридаги шлагбаумсиз темир йўл кесишмасида тўйга одам олиб кетаётган JAK русумли маршруткага поезд урилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча расмий…
❗️Бекободда поезд ва микроавтобус тўқнашди

14 июнь куни соат 16:40 ларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲҲБ маълум қилди.

Ҳодиса Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган, шлагбаумсиз, аммо светофор ва йўл белгилари билан жиҳозланган темирйўл кесишмасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги JAC русумли микроавтобус «Ўзметкомбинат» АЖга тегишли дизель локомотив билан тўқнашган.

Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳайдовчи соғ-саломат. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Жинсини ўзгартирган фуқароларга янги ҳуқуқ: исм, фамилия ва шарифни алмаштириш мумкин бўлди

Фуқаролик ҳолати қайдлари қоидаларига ўзгаришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Энди шахс жинсини ўзгартирганда, исм, фамилия ва шарифини ҳам ўзгартириш имконияти яратилди.

Шунингдек, жинсини ўзгартирган фуқаролар энди исм, фамилия ва отасининг исмини ҳам ўзгартириши мумкин.

Бу ўзгариш тиббиёт муассасасининг расмий хулосаси асосида амалга оширилади. Масалан, Дилшод исмини бемалол Дилшода деб ўзгартириш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/16 00:38:47
Back to Top
HTML Embed Code: