Telegram Group Search
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказда бўлишди

Ташриф давомида бир неча енгил атлетика устоз-мураббийлар билан учрашиб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, спортни оммалаштириш ва ёш авлодни кўпроқ жалб қилиш масалалар кўриб чиқилди.

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 30-декабрдаги 731-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришдан иборат.

Марказ инфратузилмаси 24 та спорт иншоотини ўз ичига олиб, жумладан, 2 та стадион, 1 та сузиш ҳавзаси, 12 та спорт зали, workout зоналари, шахмат майдончаси ва бошқа спорт объектлари мавжуд. Бундан ташқари, 3 та ётоқхона, 1 та ўқув биноси, маъмурият биноси ҳамда ошхона ўз фаолият юритади.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўзига берилган нарсага шукр қилмаган, йўқотганида нолишга ҳақли эмас.

Саъдий
#kun_savoli

Айрим турдаги товарларни жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, атир ва атирсимон суюқликлардан нечта донагача олиб кириш мумкин?
Anonymous Quiz
19%
5 донагача
9%
4 донагача
51%
3 донагача
21%
2 донагача
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Жаҳон божхона ташкилоти Товарнинг келиб чиқиш бўйича ўзаро боғлиқлик Глобал Форумини ўтказди. Унда дунёнинг ташкилотга аъзо 112 давлатидан 300 нафардан ортиқ делегатлар иштирок этди.
__________
Россияда божхоначилар Беларусдан кириб келган юк машинаси кабинасига 140 кг. гашиш яширилганини фош қилишди. Унинг қора бозордаги нархи салкам 4 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
__________
АҚШда эса божхона ходимлари салкам 30 кг. метамфетаминни олиб киришга уринишни фош қилишди.
Синтетик гиёҳвандлик воситаси Мексикадан кириб келган юк машинасининг заҳира баллони ичига яширилган экан.
__________
Европа прокуратураси Роттердамда 2 нафар шахсни ҳибсга олди. Улар шу вақтга қадар АКШдан Европага ноқонуний равишда дизель импорт қилишган ва бунда товарнинг келиб чиқишига доир ёлғон маълумотлардан фойдаланишган. Зарар миқдори 60 млн евродан ошмоқда.
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида Божхона омборлари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида божхона омбори мудирлари билан фаолиятда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳамда божхона омборларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳақида умумий тушунчалар берилди.

Шу билан бирга божхона омборлари мудирларига тез ёнувчи ва портловчи товарларни сақлаш талабларига риоя қилиш божхона омборлари ташкил этиш ва лицензия олиш тавсия этилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, божхона омбори ташқи иқтисодий фаолият жараёнидаги муҳим воситалардан бири ҳисобланади.
Божхона омборлари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар томонидан ташкил этилади. Божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъекти божхона органларидан лицензия олиши лозим.
Ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни, Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида берилади.
Ўз навбатида ташкил этилаётган божхона омбори белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.
Ҳудудлардан хабарлар

Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган корхона “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб, 524 минг АҚШ долларига тенг товарларни хорижга экспорт қилди.

Тошкент шаҳрининг “Чуқурсой” ТИФ божхона постида божхона омборлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Наманган вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида божхоначилар томонидан “Ходимлар боғи” барпо этилиб, 150 туп бодом кўчатлари экилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари Божхона институти курсантлари учун ўқув амалий машғулот ўтказишди.

Қорақалпоғистон Республикасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Пойтахт божхоначилари Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолиятини ўрганишди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказида бўлишди.

Жиззах вилоятининг
Мирзачўл туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 100 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.
2025/02/24 01:17:19
Back to Top
HTML Embed Code: