❗️Магистратурага қўшимча қабул асосида ўқишга кирганларга таълим кредити берилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловасига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, эндиликда «таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди».
👉 @r_kusherbayev

❄️Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво кириб келмоқда
7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Болаларнинг метапневмовирусга чалингани асоссиз!➖ССВ
Республика педиатрия маркази бемор болалар билан тўлгани, уларнинг бир қисми янги вирусга чалингани айтилган хабарлар тарқалмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар асоссиз.
Гап шундаки, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.
Мазкур бўлимларнинг барчаси 6 январь кунидан қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди.
Қолаверса, марказ юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Талаба ва ўқувчилар учун ўқув жараёнлари қачондан бошланади?
Маълумот учун: ОТМ талабалари, коллеж, лицей ва техникум ўқувчилари учун 8 январдан бошлаб, мактаб ўқувчилари учун эса 13 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун жаримага тортилди
Aйиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар БҲМнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, боксчи қилган иши учун узр сўради.

Ҳамма гапиролмайдиган ҳақиқатларни эшитишни истайсизми?
Янги канал очилибди, у ерда одамлар аноним тарзда ўз ҳикояларини ёзишлари мумкин экан. Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост - соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
🔒 Махфийлик кафолатланган
📢 Энг қизиқарли ва яширин ҳикоялар
👥 Қўрқмасдан фикр билдириш имконияти
Бу ерда сизни ҳеч ким танимайди, аммо сиз доимо воқеалар марказида бўласиз. Обуна бўлинг: @dardsuz

Forwarded from 🇺🇿Банкир кундалиги
⚡️МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларида мавжуд вакантларга 14 январ санасида ўтказиладиган танловнинг тест синовлари босқичига рўйхатдан ўтиш муддати 10 январ куни якунланишини маълум қилинди.
☝️🏻Танловда иштирок этиш шартлари 👉 шу ерда. 👈
👉 @bankirkundaligi 👈

❗️Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда
Аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олиб, фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган жарима миқдори камайтирилмоқда.(Қанчагача экани номаълум)
Маълумот учун: МЖтКнинг 68-1 моддасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

"Пропан"да ҳам бензинда ҳам нархлар арзонлашуви кузатилмоқда
Кечаги биржа савдоларида "пропан" газда ҳам, бензинда ҳам нархлар пасайиши кузатилган. Хусусан, АИ 92 бензин нархи 229,1 сўмга пасайиб, тоннаси учун 12 428.0 сўмни, АИ 80 бензини эса -25,3 сўмга пасайиб, тоннаси учун 9 303.0 сўмни ташкил этган.
Суюлтирилган газ (пропан) эса 170,6 сўмга арзонлаб тоннаси учун 6 179,0 сўмни ташкил этган.
Биржадаги ушбу пасайишлар тез кунларда ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ҳам акс этиши керак.

Ўзбекистонлик 17 ёшли йигит Гарвард университетига 100 фоизлик грант ютди
Cambridge ўқув марказининг Ielts гуруҳида таҳсил олган Азизбек Harvard University талабаси бўлди. У 360 минг долларлик грант ютди.
Агар сиз ҳам Cambridge ўқув марказида ўқимоқчи бўлсангиз курслар батафсил маълумотни бу ердан олишингиз мумкин.
Шунингдек, ушбу телефон рақамларга мурожаат қилинг: 78 777 77 74

❗️Янги чеклов: бир фуқаро бир банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача банк картасини очиши мумкин
Марказий банк томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) эмиссия қилинадиган карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.
Мазкур тартиб ижроси бўйича тижорат банкларига ХФУ хат юборилган. Тартиб 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар амал қилиши белгиланган.
Бунда карталар сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.
Чекловлар чет эл валютасида очилган банк карталарига тадбиқ этилмайди.
Шунингдек, банкларга жисмоний шахснинг банк карталарида (жумладан виртуал картасида) 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган бўлса, ушбу карталар блокланиши ва карта эгасига хабар берилиши ҳам юклатилган.

Тошкент—Ҳожикент йўналишидаги электропоездлар 10 январдан бошлаб Тошкентнинг Жанубий вокзалидан ҳаракатланишни бошлайди.
✅ Йўналиш жадвали қуйидагича:
➖ 7201-сонли Тошкент жанубий— Ҳожикент: Тошкент жанубий 06:24 — Ҳожикент 07:43;
➖ 7202-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 08:20 — Тошкент жанубий 09:41;
➖ 7203-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент: Тошкент жанубий 12:39 — Ҳожикент 13:58;
➖ 7204-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 14:33 — Тошкент жанубий 15:54;
➖ 7205-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент : Тошкент жанубий 18:35 — Ҳожикент 19:54;
➖ 7206-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 20:23 — Тошкент жанубий 21:42;
➖ 6440-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 06:22 — Тошкент жанубий 08:56;
➖ 6442-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 05:20 — Тошкент жанубий 07:53.
Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи умумий 20 000 сўм, болалар учун: 11 500 сўм этиб белгиланган.

Ўзбек телеграм-сегменти учун бу чинакам топилма
Канал админи обуначилари учун ҳақиқатдан ҳам фойдали контентни жойлаб бораркан: таҳлиллар, замонавий трендлар, феноменлар ҳақида қизиқарли маълумотлар.
Қизиқми? Каналга обуна бўлинг: www.group-telegram.com/safarblog

Калтак яна оддий ижрочиларнинг бошида синди
Денов туманидан ўтган автомобиль йўли билан боғловчи, темир йўл устидан ўтган кўприкнинг топширилиши маросимида «ўқувчиларни совуқда юпун кийимда тадбирга жалб қилингани» бўйича Болалар Омбудсмани Маданият вазирлигига тақдимнома киритган.
Маросимга Денов туманидаги 14- ва 16-мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) Маданият бошқармаси топшириғи бўйича жалб қилинган экан.
Тақдимнома ўрганилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилгани юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланибди.
Бироқ "иссиқ кийимли катталарни кутиб олиш учун" болаларни байрамона кийимда чиқариш бўйича Маданият бошқармасига топшириқ берганлар нега четда қолиб кетди?
Кўриниб турибдики, доимгидек, калтак оддий ижрочининг бошида синган. Демак, ҳурматли маданиятчилар: қайси валломат айтсаям болаларни бундай тадбирларга олиб чиқманг!

8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида виждонан меҳнат қилаётган, инсоний принципларига содиқ ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз!
👉 @r_kusherbayev
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида виждонан меҳнат қилаётган, инсоний принципларига содиқ ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз!
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ишламаётган светофор, нотўғри йўл белгилари ва чизиқлари тўғирлатишлари мумкин
Эндиликда фуқаролар:
🚦-ишламаётган светафорлар;
🛣-ўчиб кетган (нотўғри чизилган) йўл чизиқлари;
⛔️-тўсилиб қолган(нотўғри ўрнатилган) йўл белгилари сингари йўлдаги камчиликлар ҳақида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ҳузуридаги Эксплуатация-монтаж бошқармасининг (71) 294-29-82 диспетчерлик хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилади ва қисқа фурсатларда камчиликлар бартараф этилади.
Бу хизмат тез кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Тескари приоритет: алкоголь қолиб нега электрон сигареталарни тақиқланмоқда?
Парламент депутатлари республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказишни тақиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.
☝️Тамакини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётган бир вақтда нафақат инсон саломатлиги, балки атрофдагиларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли, агрессивлик келтириб чиқарадиган алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни таъқиқлаш масаласида жимлик. Ваҳоланки, алкоголь истеъмолининг жамиятга хавфи электрон сигаретдан кўра юқори.
Масалан, яқинда Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда алкоголь таъсирида маст бўлган аскар 6 кишини пичоқлаган ва натижада 1 киши вафот этганди.
Алкоголь таъсирида тан жароҳати етказиш, автомобил ҳайдаш ва одам ўлдириш ҳолатлари ҳам нисбатан кўп.
Шу боисдан, жамият саломатлиги ва ҳаётини мухофаза қилиш мақсади муҳим бўлса, балки бу борадаги приоритетларни қайта кўриб чиқиб, қарор қилиш керакдир. Шунда ҳаракатларимиз моҳиятида мантиқлар аниқроқ кўринади.

Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7 MB
❗️ДИҚҚАТ: Ушбу келтирилаётган ҳавола ва саҳифаларга кирманг, кўчирманг, сақламанг ва ундаги материални бировга юборманг! Акс ҳолда жавобгарликка тортиласиз!
Олий суд томонидан тасдиқланган интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ

«Umid avto» раҳбари қамоққа олинди
Фуқароларга осон шартларда автомобил олиб беришни ваъда қилиб, «автолизинг» фаолияти билан шуғулланувчи бир неча фирмалар раҳбари бўлган Абдуманноп Абдураҳмонов процессуал тартибда ушланган.
У шу йил 6 январ куни очиқда бўлган ва ўзини кўрсатмаслик шарти билан интервю берганди.
Ҳозирда суд томонидан А.Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Жабрланувчилар 200 кишидан ортиқ.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Расул Кушербаев Wizz Air устидан арз қилди. Авиакомпания уни қора рўйхатга киритган
Жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев Wizz Air авиакомпанияси устидан президент порталига шикоят йўллади. Самарқанд–Абу-Даби рейсида экипаж аъзолари фавқулодда чиқиш жойи олдидаги ўриндиқда ўтирган Кушербаевга хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида тушунтирган, йўловчи ўзбек ёки рус тилида тушунтиришни сўраганида, ундан бортни тарк этиш талаб қилинган. Авиакомпания бундай талаб қоидаларга мувофиқлигини билдирди.
📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ