Telegram Group Search
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с автомобильным тоннелем, построенным на улице Новый Узбекистан в столице.

#Mirziyoyev #tanishuv #tunnel #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасидаги янги туннел ва кўприкни кўздан кечирди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации в Узбекистане и ознакомился с ходом заключительных работ по отделке и оснащению.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни, хориждаги ватандошларимизни Истиқлол байрами билан табриклади.

Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.

Айнан ана шу улуғвор ғоя асосида биз уч минг йиллик бой тарих ва маданиятимизни қайтадан идрок этдик.

Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.

Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади
”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев:

Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойилга асосланган Янги Ўзбекистон ғояси амалда қудратли ҳаракатга айланди.

Дунёдаги мураккаб вазиятга
қарамасдан, иқтисодиётимиз 6 фоиздан юқори суръатларда барқарор ўсаётгани халқимиз ўзи танлаган йўлдан дадил бораётганини кўрсатмоқда.

Юртимиз аҳолиси йилига ўртача 700-800 мингга кўпаймоқда. Меҳнат бозорига ҳар йили 500-600 минг ёш кириб келмоқда.

Бунча одамни ўқитиш, касб-ҳунарли қилиш, уларга иш топиш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.
Бунинг учун, мунтазам ишлайдиган тизим, кафолатли инвестиция ва инфратузилма керак.

Шуни олдиндан чуқур ўйлаб, биз бу йўналишда аниқ дастурларни қабул қилдик
”.


Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, олдинга бошловчи катта кучга айланганини таъкидлади.

Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди. Йил якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 130 миллиард доллар бўлади.

Олтин-валюта захираларимиз тарихимизда илк бор 48 миллиард доллардан ошди. Ўтган саккиз йилда юртимизга қарийб 130 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келди.

Буларнинг барчаси ислоҳотлар самараси, тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати, нуфузли молия институтлари ва хорижий компанияларнинг юксак ишончи туфайлидир.

Facebook|Instagram|X
Халқимизнинг кўз ўнгида минглаб замонавий корхоналар, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма объектлари қад ростламоқда.

Эътибор беринг, бу йил жами 35 миллиард доллар инвестиция эвазига 9 мингга яқин янги корхона, хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилади.

Энг улуғ байрамимиз арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик объект ишга туширилди.

Ўтган даврда биргина кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Бугун ушбу тармоқда 10 миллиондан ортиқ аҳолимиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда.

Биз йил бошида 5,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марра олган эдик. Саккиз ойдаёқ 5 миллионлик режани уддаладик.


Энг муҳими, ислоҳотларимизга ишониб, шу йилнинг ўзида четда ишлаётган 700 минг фуқаромиз юртимизга, ўз оиласи бағрига қайтди
”,

– деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
2025/09/05 21:01:45
Back to Top
HTML Embed Code: