Telegram Group & Telegram Channel
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Мактаб психологларининг аттестацияси қандай ташкил қилинади?

Савол: Эшитишимча, 2025 йилда мактаб амалиётчи психологларининг аттестацияси ташкил қилинар экан. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса, психологлар аттестацияси қайси ойда ўтказилади? Ўтказиш тартиби қандай? Саволлар қайси йўналишдан тайёрланган батафсилроқ маълумот бериб ўтсангиз. Психологлар Вазирлар Маҳкамасининг 577-сонли қарори асосида 4 босқичда баҳоланадими? (М.Ў.Ч. Сурхондарё в, Олтинсой тумани)

❗️Жавоб: Эшитганларингиз тўғри, 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестациясида мактаб психологлари иштирок этишлари мумкин. Аттестация жараёнлари қуйидаги муддатларда ташкил қилинади:
Январь-февраль ойларида мутарожаатлар (аризалар) қабул қилинади;
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Психологлар аттестацияси ҳам, 2021 йил 17 сентябрда 572-сон қарор билан тасдиқланган
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ асосида икки босқичда ўтказилади.

биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади

Савол: Мактаб психологлари учун тоифадан ўтиш синовлари 2025 йилда биринчи марта ташкил қилиняпти. Шунда аттестация ҳамма психологлар учун навбатдаги-мажбурий бўладими ёки навбатдан ташқари бўладими?

Жавоб: Биринчи марта ташкил қилинаётган аттестация "ҳамма учун бир хил турда, яъни навбатдаги - мажбурий ёки навбатдан ташқари тури бўйича ўтказилади" - деган мажбурий талаб мавждуд эмас.
Аттестация турини танланиши меҳнат стажига ёки декрет таътиллари ҳамда яна бир қанча омилларга боғлиқ. Низомнинг

6 - бандидаги имтиёзлари бўлмаса-навбатдаги мажбурий аттестация бўлади.
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган мактаб амалиётчи-психологларининг аттестацияси кимлар учундир навбатдаги-мажбурий, кимлар учундир эса навбатдан ташқари тури бўйича ҳам бўлиши мумкин.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👍653😁1

group-telegram.com/pka_tdi_uz/8422
Create:
Last Update:

BY Pedkadr.tdi.uz

Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260

Share with your friend now:
group-telegram.com/pka_tdi_uz/8422

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

"He has kind of an old-school cyber-libertarian world view where technology is there to set you free," Maréchal said. Either way, Durov says that he withdrew his resignation but that he was ousted from his company anyway. Subsequently, control of the company was reportedly handed to oligarchs Alisher Usmanov and Igor Sechin, both allegedly close associates of Russian leader Vladimir Putin. For example, WhatsApp restricted the number of times a user could forward something, and developed automated systems that detect and flag objectionable content. In 2018, Russia banned Telegram although it reversed the prohibition two years later. Meanwhile, a completely redesigned attachment menu appears when sending multiple photos or vides. Users can tap "X selected" (X being the number of items) at the top of the panel to preview how the album will look in the chat when it's sent, as well as rearrange or remove selected media.
from us

Telegram Pedkadr.tdi.uz
FROM American