Telegram Group Search
Марказий ва маҳаллий телеканалларда эфирга узатилган божхона органлари фаолиятига оид телелавҳалар жамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.
Аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш замон талабига айланиб бормоқда.

Бу борада Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга юртимизда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, солиқ имтиёзлари яратилганлиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқотлар ишлари олиб бормоқда.

Натижада жорий йил бошидан бугунги кун ҳолатига вилоятда 104 та хонадонга 614,41 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланган.

Жумладан, Булунғур туманидаги Олмазор МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турай-жой биноларни узлуксиз “Яшил энергия” манбаси билан таъминлаш мақсадида ўрнатилган 30 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиб, платформага киритилди.
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори билан божхона брокери ва курьерлик ташкилотлари томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, божхона брокери ва курьерлик ташкилотларининг мутахассилари ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификатини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида ўқитилиши йўлга қўйилган ўқув ташкилотларидан олиши қайд этилди.

Мазкур қарор билан белгиланган талабларга асосан, 2025 йил 18 февраль ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);

“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);

“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);

“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);

“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);

“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).

Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);

BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);

“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998 97 750-00-98);

“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);

“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш учун суғурта ташкилотини ва ўқиганлик тўғрисидаги малака сертификатига эга бўлиш учун ўқув ташкилотини танлашда ушбу рўйхатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини ва ушбу рўйхатга келгусида бошқа ташкилотлар ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланди.

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Зокиров бошчилигида вилоят енгил атлетика федерациясининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб, федерациянинг ўтган йилдаги фаолияти ва 2025 йилдаги режалари ҳақида ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида енгил атлетика фаолиятдаги муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О подготовке и достойном праздновании 80-й годовщины Победы во Второй мировой войне и Дня памяти и почестей"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Самарқанд халқаро аэропорти йўловчилар оқими ўсиши бўйича Европа рейтингида юқори ўринни эгаллади

Самарқанд халқаро аэропорти ўз мавқеини мустаҳкамлаб, нуфузли “ACI Europe” рейтингида йилига 1 миллиондан 10 миллионгача йўловчи ташишга мўлжалланган аэропортлар орасида 2-ўринни эгаллади.

Европа аэропортлари халқаро кенгаши (Airports Council International, ACI Europe) маълумотларига кўра, Самарқанд аэропорти 2019 йилга нисбатан йўловчилар оқимининг +186 фоиз ўсишини қайд этган.

Бу натижа нафақат мамлакат авиация тармоғининг жадал ривожланаётгани, балки Самарқандга бўлган сайёҳлик қизиқиши ортиб бораётганига яққол мисол бўлади.

Шунингдек, 2024 йилда аэропорт 1,38 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиб, ўз фаолияти тарихидаги энг юқори натижага эришди.

Айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортидан 18 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан 16 таси халқаро, 2 таси ички авиақатновлардир.
2025/02/22 05:10:15
Back to Top
HTML Embed Code: