Telegram Group Search
Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737139

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқ дипломатияси маркази вакиллари ШҲТ форумларида иштирок этяпти

Шу кунларда Хитойнинг Шэньян шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти шафелигида ўтказилаётган “Халқ дипломатияси” ва “Биродарлашган шаҳарлар” форумларида Ўзбекистон вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737099

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Нукусдан Ақтауга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Centrum-Air авиакомпанияси томонидан "Нукус - Ақтау – Нукус” авиарейси йўлга қўйилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737092

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Энг илғор ишланма ва технологиялар намойиши (+видео)

Шинжон-Уйғур автоном районининг маъмурий маркази – Урумчи шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилган “Хитой – Евроосиё” ЭКСПО 2025 кўргазмаси дунё мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фан-техника соҳасидаги янги ишланмаларни тарғиб қилиш ҳамда маданий алмашинувни кучайтиришда муҳим платформа бўлди.

📹
https://youtu.be/EBXIZktVqhc

Батафсил: https://uza.uz/posts/737096

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
IQ кўрсаткичи ақллилик белгисими? (+видео)

Ақл-идрок бу унинг фаолиятини белгилайдиган шахснинг ақлий принципи. IQ деб аталадиган ақл-идрок миқдори ёшга қараб инсоннинг қобилиятларини миқдорий баҳолашни акс эттиради. Ушбу коеффициентни аниқлаш учун махсус тестлардан фойдаланилади.

📹 https://youtu.be/BkWnh95EnKc

Батафсил: https://uza.uz/posts/737117

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
4 июль: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

📹 https://youtu.be/_idmCEphHgc

Батафсил: https://uza.uz/posts/737159

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро дайжест (+видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 июль куни Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон билан учрашди. Улар Эрон билан боғлиқ вазият, Ғазодаги урушни тугатиш, ХАМАС гаровида қолганларни озод қилиш ва бошқа минтақавий масалаларни муҳокама қилган. Музокаралар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг 7 июль куни Оқ уйга ташрифи олдидан бўлиб ўтган. Трамп маъмурияти яқин ойларда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасида тарихий тинчлик битими тузилишини талаб қилмоқчи, дейилади хабарда.

📹 https://youtu.be/cdZ99Q6txDU

Батафсил: https://uza.uz/posts/737181

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/736883

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ДХХ: Самарқандда Инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737209

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Хонкендида янграган Ўзбекистон ташаббуслари: биргаликда фаровонлик сари

Ташқи сиёсатдаги навбатдаги дадил қадам ва минтақавий ҳамда глобал муаммоларнинг аниқ ечимини ўз ичига олган таклифлар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737163

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Дзюдочиларимиз “Almaty Cadets Asian Cups 2025”да 29 та медалга сазовор бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги ўтган “Almaty Cadets Asian Cups 2025” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 29 та медаллар шодасига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737232

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Болаларга нисбатан одил судловни таъминлашга эътибор кучайтирилади

Ювенал адлия тизимини ривожлантириш, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларни қамраб олувчи комплекс ёндашувни қўллаш ҳамда идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан тажрибали мутахассислардан иборат идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737240

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737218

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Юқори ҳарорат фақат биздами?

Бу йил ҳарорат билан боғлиқ ёзги аномал об-ҳаво нафақат Марказий Осиё ёки Европада, балки Узоқ Шарқ минтақасида ҳам кузатилмоқда. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, бу йил Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудларида ўртача даражадан анча иссиқ ҳаво кузатиляпти.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737220

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Урумчи ва Турфонга саёҳат (+видео)

Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган пресс-тур доирасида Урумчи ва Турфон шаҳарларида бўлдик. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркиядан ОАВ вакиллари иштирок этган пресс-турда нафақат тарихий ва маданий мерос объектлари, балки минтақанинг иқтисодий ва инновацион ривожланиш тизими билан ҳам танишдик.

📹 https://youtu.be/L258zx3uBlM

Батафсил: https://uza.uz/posts/737236

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Гукеш етакчилик қилаётган “Rapid & Blitz Croatia”да Абдусатторов 10-ўринда бормоқда

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида "Grand Chess Tour" тизимидаги навбатдаги “Rapid & Blitz Croatia” турнирининг 9 та турдан иборат рапид йўналишидаги мусобақалар якунланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/737278

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг янги тимсоли

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган Ватанимизнинг ижобий имижи ҳақида ўйлар

Батафсил: https://uza.uz/posts/737281

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/07/05 13:10:31
Back to Top
HTML Embed Code: