#Кун_тарихи
Совет даврида ишга кечикиб келганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик жорий этилганми?
Ватанимиз тарихидаги 26 июнь санаси билан боғлиқ бошқа айрим қизиқарли воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734303
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Президентимизнинг Мўғулистонга давлат ташрифи икки давлат экспертлари нигоҳида
Батафсил: https://uza.uz/posts/734297
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Батафсил: https://uza.uz/posts/734297
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи икки томонлама муносабатларда мутлақо янги босқични бошлаб берди.
Бунёд полвон Осиё чемпионатида тенгсиз
Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида аёллар кураши ва эркин кураш бўйича баҳслар ташкил этилди.
Жумладан, аёллар курашида Мухлиса Машарипова (-43 кг) ва Дилрабо Дуллиева (-73 кг) каби спортчиларимиз бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, курашчи қизларимиз мазкур чемпионатни 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медали билан якунлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734306

Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда
Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни ўз ишини бошлади.
Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Ялпи мажлис биринчи иш кунида аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари олдида турган биринчи даражали вазифалар муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734339

#Муносабат
Халққа назорат қилувчи эмас, хизмат қилувчи тузилмалар керак
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш кузатилди. Саноат 6,4, экспорт 18, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги ишлаб чиқариш қувватлари фаолият бошлади. Натижада 2 миллион 400 минг одамга даромад манбаи яратилиб, бандлиги таъминланди.
Бироқ, рақамлар ортидаги ҳаётий ҳақиқат – бу тизимли муаммолар ва уларни вақтида ҳал этишдаги сусткашликлардир. Жорий йил 16 июнь куни бўлиб ўтган Президент раислигидаги йиғилишда жойлардаги давлат тузилмалари фаолияти қаттиқ танқид қилинди. Сабаби, давлат раҳбарининг сўзларида кўтарилган муаммолар бугунги куннинг энг долзарб масалалари бўлиб, бу нафақат ташкилотлар фаолияти, балки аҳолининг кундалик турмушига ҳам бевосита таъсир этмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734315

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазият қандай?
➖Ўтган йилда ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари билан республикамизда 12 минг 278 наркожиноят аниқланди;
➖2,3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди;
➖15 минг м2 ер майдонида ноқонуний етиштирилган гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди...
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни. Мазкур сана муносабати билан ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори ўринбосари Шавкет Каюмов билан суҳбатлашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734345

Ўзбекистонда ТДТнинг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битими ратификация қилинмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида “Туркий дунёни кенгайтириш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” шиори остида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон томонидан имзоланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734393

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Беларусда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.
Мамлакатимиз етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734419

Уй-жой сотиб олувчиларнинг пуллари кафолатли ҳимояланади
Энди, қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома асосида амалга оширилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб қурувчилар ва мижозлар ўртасидаги улуш киритиш шартномалари мажбурий тартибда нотариусда тасдиқланиши ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома кадастр органларида рўйхатдан ўтказилганда, улушдорда, яъни сотиб олувчида талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади. Шу санадан эътиборан янги механизм – “эскроу” тизими жорий этилади. Бу тизим улушдор, яъни уй-жой сотиб олиш истагидаги харидорнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоялаб, тўлов пуллари ишончли сақланишини кафолатлайди.
Хўш, тизим қандай ишлайди?
Батафсил: https://uza.uz/posts/734395

Ўзбекистон ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга қўшилиши натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар татбиқ этилади. Шунингдек, ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734423

#Хориж_хабарлари
➖АҚШ ва Украина Президентлари учрашди
Украина Президенти Владимир Зеленский Гаагадаги НАТО етакчилари саммити доирасида АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашди.
➖Польша тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади
Тегишли қонун 2027 йил ноябргача тўлиқ қабул қилиниши режалаштирилган.
Ушбу синов иш берувчига зарар келтирмайди: муайян компания ва давлат идораси иш жадвалини ўзгартирганлиги учун 1 миллион злотийгача олади. Биринчи йил лойиҳа учун умумий бюджетдан 10 миллион злотий ажратилади.
➖Кенияда йирик исён
Президент Уильям Руто ҳукуматига қарши бир кунлик норозилик намойишида Кения кўчалари бўйлаб минглаб одам тўпланди. Тўқнашувлар натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 400 киши яраланди.
➖Ғазода ҳам тинчлик ўрнaтиладими?
Кеча Ғазога берилган зарба оқибатида камида 45 фаластинлик ҳалок бўлди. Улар орасида озиқ-овқат топиш илинжида юрганлар ҳам бор эди.

27 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734328
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734328
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига парламент сўрови юборилди
Сенат аъзоларининг сайловчилар билан учрашувларида давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига етарли даражада риоя этилмаётгани бўйича эътирозлар билдирилмоқда.
Бу сайёр қабулларда, Сенатга келиб тушаётган мурожаатларда, ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Шуни инобатга олиб, ушбу масала Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/734459