Telegram Group Search
Сенат Раиси: халқаро майдонда вазият мураккаблашиб бораётганига қарамасдан мамлакатимизда ривожланиш барқарор сақланмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/734004

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон БРМ индексида 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (Sustainable Development Solutions Network — SDSN) томонидан 2025 йил учун тайёрланган навбатдаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 73 балл тўплаб, 62-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 19 поғонага яхшиланиб, мамлакат Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида 2015 йилдан буён барқарор ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди.

Куни кеча мазкур ҳисоботнинг расмий онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Унда SDSN муассисларидан бири, Колумбия университети профессори Жеффри Сакс, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Обидхўжаев ҳамда бошқа нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733958

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Танзила Норбоева: ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларида Сенат, маҳаллий кенгашлар фаол иштирок этади

Батафсил: https://uza.uz/posts/734026

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Улан-Баторнинг марказий кўчаларидаги энг йирик ЛEД-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак Йўли бўйлаб ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлари акс этган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734034

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари дарахт экдилар

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга "Их Тэнгэр" давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734041

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари рафиқалари билан бирга дарахт экдилар. Меҳмонлар мўғул маданияти ва анъаналари билан танишдилар.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733976

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда янги микромолия ташкилоти – Una Moliya иш бошлайди

Батафсил: https://uza.uz/posts/734047

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат: аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириб, улар кўтараётган масалаларни ҳал қилиш асосий вазифамиз бўлади

Батафсил: https://uza.uz/posts/734053

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлиги муҳити яратилиб, халқ манфаатлари ва сиёсий иродаси эркин билдирилиши учун ҳуқуқий асослар мустаҳкамланмоқда. Сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.
Бу фикрлар Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734056

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/06/27 05:12:36
Back to Top
HTML Embed Code: