group-telegram.com/uzbprokuratura/55959
Last Update:
Бухоро вилояти сектор раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида Вобкент туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 52 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари турли муаммоли масалалари юзасидан ўз мурожаатлари билан иштирок этишди. Хусусан, фуқароларнинг даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.
Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан ечимини топиш бўйича мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан видеоконференцалоқа орқали "Бухоро тажрибаси" асосида Пешку туманининг “Навгаҳон” ҳамда Жондор туманининг “Қозикенти” маҳаллаларида жиноятчиликнинг навбатдаги "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди.
Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими томонидан муҳокамага қўйилган маҳаллалар масъулларига ва бир қатор тизимли камчиликка йўл қўйган бошқа мутасаддиларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
BY Bosh prokuratura
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/uzbprokuratura/55959