Telegram Group Search
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Олтиариқ туманининг олис ҳудудида жойлашган “Гулобод” маҳалласида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти ўрганилиб, ишчилар билан меҳнат муҳофазаси ва иш шароитлари тўғрисида суҳбатлашилди.

Сўнгра, Олтиариқ туманидаги “Зилол” маҳалласида яшовчи М.Тўйчиева ва Данғара тумани “Доимобод” маҳалласида яшовчи М.Юсуповаларнинг яшаш хонадонига борилиб, уларнинг шароитини яхшилаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича туман ҳокимларига топшириқ берилди.

Шунингдек, Олтиариқ туманидаги "Зилол” маҳалласидаги иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, ушбу туман аҳолисига ва муассасаларига кўмир етказиб берувчи кўмир омбори ва унинг захираси, тунги вақтдаги сақлаш ва иш режими шароитлари ўрганилди.

Ўрганиш доирасида, Фарғона туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласи аҳолига ичимлик суви учун қудуқ кавлаш ишлари бошланди.

Реновация дастури доирасида Қўқон шаҳри Мавороуннахр кўчасида 2 қаватли эски уйлар ўрнига 9 қаватли янги уйларни қурилиши бўйича шаҳар ҳокимига тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳаллаларда еттилик тизими ва ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти ва фуқароларни камбағалликдан чиқариш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманида аҳоли учун тиббий кўрик ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан ўтган давр мобайнида ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат соҳасида бир қатор ишар амалга оширилди.

Хусусан, фаолиятини вақтинча тўхтатган 652 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, 1 444 та иш ўринлари сақлаб қолинди.

Тадбиркорлар билан 288 маротаба учрашув ўтказилиб, 1 316 нафар тадбиркорнинг муаммоси бартараф этилган ҳолда уларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида 254 та ҳолатда ноқонуний текширишлар ўтказган назорат қилувчи органларнинг 23 нафар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилишида ва хорижий инвестицияларни ўзлаштиришда йўл қўйган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 16 нафар масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Галдаги ўрганишлар Когон Магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлиб ўтди. Когон Магистрал газ қувурлари бошқармаси 1963 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Бошқарманинг асосий вазифаси табиий газни узлуксиз бир маромда технологик жараёнларга риоя қилган ҳолда транспортировка қилишдан иборат.

Ишчи гуруҳи томонидан мазкур бошқармага қарашли “КС-1” компрессор станциясида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилиб, унда назорат ўлчов автоматика асбоблари ҳамда электр энергия таъминотидаги ишлар якунига етказилмаганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Компрессор станциясидаги қурилиш-монтаж, жихозлаш билан боғлиқ реконструкция ишларини қисқа муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш, амалга оширилган ишларни ўрнатилган тартибда назорат ўлчовидан ўтказиш ва белгиланган тартибда қабул қилиниши ҳамда тез фурсатларда ишга туширишнинг барча зарур чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
2024/10/15 12:22:21
Back to Top
HTML Embed Code: