Telegram Group Search
Бугун, Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2024 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-210 сон Фармони билан қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган  муддатидан олдин афв этилиб, озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Вилоят ҳудудидан жами 28 нафар, шундан 27 нафари яшаш манзилига қайтиб, 1 нафари пробация ҳисобидаги жазодан тўлиқ озод этилган.

Яшаш манзилига қайтган 28 нафар афв этилганларнинг оилавий шароити ва муаммолари тингланди. Уларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Йиғилишда, уларга қўшимча кўмак бериш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда идора масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

******************

Официальное заявление

Генеральной прокуратурой в рамках уголовного дела о покушении на убийство Комила Алламжонова, установлено, что граждане Российской Федерации Бислан Расаев и Шамиль Темирханов совершили преступные деяния в виде незаконного въезда в Республику Узбекистан и выезда за границу, несообщения о преступлении, а также незаконного оборота огнестрельного оружия.

Расаев Б. и Темирханов Ш. заочно привлечены в качестве обвиняемых по соответствующим статьям Уголовного кодекса Республики Узбекистан, в отношении этих лиц применена мера пресечения в виде заключения под стражу и объявлен розыск.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани 2-сектор фаолиятидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида Янги йил байрам тадбири ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
@TGStat йил натижалари
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев бошчилигида вилоят Кураш федерациясининг 2024 йилдаги натижалар сарҳисоби ва келгуси йилги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Президентнинг 20.12.2024 йилдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-450-сон Қарори талабларидан келиб чиқиб, кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтириш, тренерлар ва ҳакамларнинг малакасини ошириб бориш, спортчилар учун зарур шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Жаҳон, Осиё ҳамда республика миқёсида ўтказилган кубок ва чемпионатларда юксак натижаларга эришган курашчилар, ҳакамлар ва тренерлар орасидан танланган “2024 йилнинг энг яхшилари номинантлари” танлови ғолибларига сертификат ва эсталик совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from RTV | Rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда иш юритувга банк ундирувлари бўйича жами 2 трлн. 464 млрд. сўмлик 39 мингдан ортиқ ижро ишлари келиб тушган бўлиб, шундан 49 мингта 2 трлн. 969 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, 562,9 млрд. сўмлик 1 074 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Андижон туманида ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилди.

Хусусан, туманнинг “Дарёбўйи” ҳамда “Саноат” маҳаллалари ўртасида жойлашган “Қорадарё”дарёсининг устки қисмидан ўтган муҳандислик тармоқлари учун қурилган 165 метрлик эскирган кўприк объектида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Мазкур кўприкнинг қайта тиклаш ишлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, прокуратура аралашуви билан “Кўприкқурилиштаъмирлаш дирекцияси” МЧЖга 1 млрд. сўм пул маблағлари молиялаштирилиб берилган.

Бундан ташқари, кўприк устидан ўтган (газ, ичимлик суви ва оқава сув) тармоқларнинг қулаб тушишини олдини олиш мақсадида ушбу кўприкка вақтинчалик махсус трос боғламаларини тортиш ишлари амалга оширилди.

Вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” Давлат дастури ижросини ўрганди.

Ишчи гуруҳ вилоятнинг Шеробод, Ангор ва Жарқўрғон туманларида бўлиб, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида эҳтиёжманд оилалар хонадонларига боришди.

Ўрганишда эҳтиёжманд оилаларга ажратилган ижтимоий тўловлар манзилли етиб бориши, хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш аҳволи билан танишилди.

Шу билан бирга, дастур доирасида туман (шаҳар)ларда ташкил этилган штаблар фаолияти билан танишилиб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси ташаббуси билан Иштихон туманининг олис ҳудудида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Манба: Sevimli.Tv

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси ташаббуси билан болажонлар учун Янги йил тадбири ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/01/21 08:55:08
Back to Top
HTML Embed Code: