Telegram Group Search
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев бошчилигида Навоий шаҳар, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор ва Хатирчи туманларида “Кичик саноат зона"лари ва “Ёшлар саноат зона”ларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Маълумот учун, вилоятда 17 та “Кичик саноат зона” ҳамда 11 та “Ёшлар саноат зона”ларида жами 318 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 2 300 тага яқин янги иш ўринлари яратилади.

Барча саноат зоналарида масъул ташкилот вакиллари иштирокида ташаббускор тадбиркорлар билан ишларни жадаллаштириш борасида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда, жами 100 нафарга яқин тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, келиб тушган ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилот вакиллардан иборат штаблар ташкил қилинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида академик ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг республикада қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2024 йилдаги фаолият якунлари ва келгусидаги вазифаларига бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Ҳайъат йиғилишига Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раислик қилди ва республика прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг республика бошқармаси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган йилдаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Айниқса, прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат раҳбарининг жорий йил 16 январь куни “Инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Навоий вилоятидаги хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган жорий йилдаги лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Қайд этиш лозимки, Навоий вилоятида жорий йилда 44 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида 635 млн. АҚШ долллар ҳамда 6 та халқаро молия институтлари маблағлари асосида 441,3 млн. АҚШ долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

Муҳокамада ушбу лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилди.

Ишчи гуруҳлари аъзоларига жойига чиққан ҳолда лойиҳаларни жорий ҳолатини ўрганиш, лойиҳа ташаббускорлари билан бирма-бир учрашиб, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалаларна аниқлаш, мавжуд муаммоларни Республика, вилоят ёки туман даражасида ҳал этилишига аниқлик киритиб, уларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқиб ижросини ташкиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 77,8 млрд. сўмлик 19 405 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 9 219 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 37,2 млрд. сўм амалда ундирилган.

Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 8 849 нафар фуқаролар фойдасига 31,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 4 235 та ижро ҳужжатлари бўйича 30 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/02/01 17:41:37
Back to Top
HTML Embed Code: