Telegram Group Search
Маълумки, темир йўл транспорти мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим драйверларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади йўловчи ва юк ташувчиларнинг оғирини енгил қилиш, уларга аъло даражадаги хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Барқарор макроиқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда хорижий сайёҳлар сонини кўпайтиришда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўрни беқиёсдир.

❇️Шу кунларда, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши билан бир қаторда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллик байрам тантанали бўлиб ўтмоқда.

🔰Хусусан, жорий йил 6 ноябрь куни “Қуюв-механика заводи” АЖ катта мажлислар залида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Қуюв-механика заводи” АЖ бошқарув раиси в.б Б.Д.Каримов бошчилигидаги ўрта ва юқори бўғин раҳбарлари, Касаба уюшма қўмитаси раиси У.М.Каххаров ва жамият фаоллари иштирок этишди.

🔰Табдир давомида дастлаб бошқарув раиси в.б. сўзга чиқиб – “30 йиллик давр мобайнида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йирик лойиҳа ва бунёдкорлик ишларини амалга оширилди. Республикада ягона темир йўл тармоғи яратилди. Шунингдек, аҳоли турмуш даражасини ошириш, йўловчи ва юк жўнатувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида бир қатор рақамли дастурлар ишлаб чиқарилди. Шу билан бир қаторда, “Қуюв-механика заводи” АЖ ҳам темир йўл транспорти ривожига улкан ҳисса қўшган ҳолда, юк вагонларига бўлган эҳтиёжни қондириш бўйича ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2023-2024 йиллар давомида 1 000 га яқин янги юк вагонлар ишлаб чиқарилиб, эксплуатацияга топширилди. Шубҳасиз, бундай катта натижаларга эришишда, “Қуюв-механика заводи” АЖнинг ҳар бир ходимининг бирдек ўрни бор” – деди Б.Д.Каримов.

🔰Шундан сўнг, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, темир йўл соҳасидаги узоқ йиллик самарали ва унумли меҳнатлари, соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқ, эсдалик ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Site | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🚉“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ tashkil etilganligining 30 yilligi
munosabati bilan, temir yoʻl sohasidagi uzoq yillik samarali va unumli mehnatlari, soha rivojiga qoʻshgan munosib hissasi hamda jamoat ishlaridagi faol ishtiroki uchun "Temir yo‘l ijtimoiy xizmatlar" muassasasi bir guruh tibbiy xodimlariga “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ raisi nomidan taqdim etilgan ko‘krak nishonlari va esdalik sovg‘alari Muassasa boshlig‘i M.M.Mamasidikov tomonidan tantanali topshirildi.

🌐Site 🕊Telegram 📱Facebook 🔹YouTube 🔹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱Hurmatli va aziz tibbiyot xodimlari !

Sizlar o‘z hayotingizni insonlarni salomatligini saqlash va mustahkamlashga bag’ishlagansizlar. Sizning sadoqatingiz, iliqlik va g'ayratingiz har kuni hayotimizni saqlab qoladi va himoya qiladi, mehnatingiz esa quvonch va baxt keltiradi.

😊Sizga tinimsiz kuch-quvvat, sabr-toqat, oilaviy baxt, professional va shaxsiy muvaffaqiyatlar tilaymiz.

‼️ Bugungi kasb bayramingiz muborak bulsin!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/14 13:52:08
Back to Top
HTML Embed Code: