group-telegram.com/Qalb_yoli/5983
Last Update:
#Davlat_tili_bayrami
#ona_tilim_faxrim
#taronaga_aylangan satrlar
ЎЗБEКМАН
✍ Ниятулло Элбек ўғли
🎤 Бехрузбек Солиев
ЎЗБEКМАН
Ғурур билан оқадир қоним,
Ватан дея чиққан забоним,
Эшитаман, малласоч хоним,
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Кўргилиги каммас йўлида,
Алами бор. Кўмган дилида,
Айтарим бор миллат тилида,
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Ўв жаноблар, уйқисираманг,
Мудраб, эснаб, ияк тираманг,
Қош чимириб лаблар бураманг,
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Тарих дея сайрамоқдасиз,
Кимларнидир аврамоқдасиз,
Қайси тилда жаврамоқдасиз?
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Лаганбардор, сохта маддоҳлар,
Тилингиздан тўкилар оҳлар,
Ўзлигини сотган гумроҳлар,
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Ўз тилим деб курашолмасам,
Отиб ташланг мардмасман, қасам,
Юрт дардида ўламан ўлсам,
Мен ўзбекман, ўзбекча сўзланг!
Ниятулло Элбек ўғли
@Qalb_yoli
BY 𝑸𝑨𝑳𝑩 𝒀𝑶'𝑳𝑰 - Niyatullo Elbek o'g'li
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/Qalb_yoli/5983