group-telegram.com/sirdaryo_vbb/18937
Last Update:
Сирдарё вилоятида енгил атлетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар янги ва қизғин босқичга чиқмоқда. Жисмоний машғулотлар билан касалликларни олдини олиш, уларни даволашда енгил атлетика соҳасини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарё вилоятида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вилоят бўлими 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда вилоятда 3 та ихтисослаштирилган спорт мактабларида енгил атлетика бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу мактабларда 16 нафар олий маълумотли тренерлар фаолият юритмоқда.
Мазкур спорт муассасаларида енгил атлетика шуғулланувчилар сони 156 нафарни, шулардан 60 нафарини қизлар ташкил этади. Эришилган натижаларга кўра 2024 йил давомида спортчилар жами 114 та, шундан: 44 та олтин, 32 та кумуш ва 38 та бронза медалларини қўлга киритган.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ва масъул ходимлар Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг вилоят бўлимида ўтказилган учрашувда соҳадаги муаммолар, уларнинг ечими ва келгусидаги режалар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
BY Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/sirdaryo_vbb/18937