Telegram Group Search
Forwarded from platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путиннинг "Мен русман" деб, миллатидан қатъи назар Россиянинг ҳар қандай фуқароси айтиши мумкин" деган мана бу гапи менга З. Бжезинский иккинчи минг йилликнинг 90-йиллари - СССР инқирозидан сал ўтиб айтган баъзи мулоҳазаларини эсга солди.

Мана у нималар деган эди:  Ҳозирги пайтда Россия кенг кўламда тарихий маънода ўзлигини қандай аниқламоғи керак деган масалада қизғин баҳслар бошланиб кетди, шундай масалалар бўйича беҳисоб тарзда оммавий ва хусусий мулоҳазалар майдонга келдики, йирик мамлакатларнинг кўпчилигида бунақа масалалар ҳатто кўтарилмайди ҳам. Мана, ўша масалалар “Россия нима дегани? Қани Россия? Рус бўлмоқ қандай маънони англатади?

Бу саволлар шунчаки назарий саволлар эмас, уларга бериладиган ҳар қандай жавоб жуда муҳим геополитик мазмунга тўла бўлади. Россия миллий давлатми, йўқми? Агар миллий давлат бўлса, унинг асосини фақат руслар ташкил қиладими? Ёки Россия деб таърифланган нарса шу таърифдагидан каттароқми (масалан, Буюк Британияга ўхшаган — у Англиядан каттароқ)? Агар шундоқ бўлса, тақдирнинг ўзи унга империя бўлишни раво кўрганми? Тарихан, стратегик ва этник жиҳатдан Россиянинг ҳақиқий ҳудудлари қанақа? Мустақил Украинани ана шу тарихий стратегик ва этник тушунчалар доирасидаги вақтинча чекиниш деб қарамоқ керакми? (Кўпчилик руслар айнан шундай деб ҳисоблашга мойилдирлар). Рус бўлмоқ учун рус кишиси этник жиҳатдан рус бўлмоғи керакми ёхуд у сиёсий жиҳатдан рус бўлмоғи шарт-у, этник жиҳатдан рус бўлмаса ҳам бўлаверадими? (Яъни “россиялик” деганга тўғри келади. “Британиялик” дегани “инглиз” дегани эмас). Масалан, Ельцин ва яна баъзи бир бошқа руслар чеченларни рус деб ҳисобламоқ мумкин ва ҳатто зарур деб исботлашга уринишган эди (Тўғри, бу жуда хунук оқибатларга олиб келди).

Бундай чалкаш шароитда аввалдан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, “Россия қаёққа кетяпти ва “Россия” деганининг ўзи нима?” деган саволга кўплаб хилма-хил жавоблар майдонга келади.


@platformauzb
InfinBANK чет элдан пул маблағларини олишни осонлаштирди! 🚀

InfinBANK мобил иловаси фойдаланувчилари учун янги ва қулай хизмат – «Золотая Корона» орқали чет мамлакатлардан маблағларни қабул қилиш ёки юбориш имконияти ишга туширилди. Бу билан, энди сиз банкларга бориб ўтирмайсиз ва узундан-узоқ навбатларда турмайсиз. Шунчаки телефонингизда InfinBANK иловасини юклаб олишингиз етарли бўлади.📱💵

Иловада қуйидаги кетма-кетликни бажариб, пул ўтказмаларини осонгина олишингиз мумкин:
1️⃣ «Золотая Корона ўтказмалари» бўлимига ўтинг;
2️⃣ «Ўтказмани олиш» тугмасини босинг;
3️⃣ Пул юбориладиган Visa карта рақамини киритинг;
4️⃣ СМС авторизациядан ўтинг;
5️⃣ Ўтказмани тасдиқланг ва пул картангизда! 💳

Агар Visa картангиз бўлмаса, уни бевосита илованинг ўзида виртуал шаклда бемалол очиш мумкин. Шунингдек, иловада фойдали курсларда валюта айирбошлаш хизмати ҳам йўлга қўйилган.

InfinBANK барча ўзбекистонликлар учун қулай имкониятлар яратишда давом этади!
Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан мамлакат миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

@platformauzb
Тошкент вилоятидан сенаторлар сайланди

Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди:

вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, 

Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, 

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров

тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.

Уларнинг барчаси ўтган таркибдаги Сенат аъзолари эди.


@platformauzb
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга тўлиқ эгалик ҳуқуқи берилмайди

Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида  0,06 гектар
қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

Якка таритибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдапги майдони мазкур қонунчилик ҳужжатида белгиланган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият ниқоби остида цензура ўрнатилмоқда

Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мултфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 миллиондан ортиқ объектларнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин

Aдлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Узакберген Жаксимуратовнинг айтишича, 2017 йилдан шу пайтгача ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг 1 млн 300 минги расмийлаштириб берилган. Бугунги кунгача айрим сабабларга кўра, 126 мингдан ортиқ муаммоли ерлар ҳужжатлаштирилмасдан қолиб кетган. Қонун қабул қилиш жараёнигача бўлган ҳисоб китобларга кўра 3 миллиондан ортиқ объектлар қонун доирасига тушиши мумкин.

@platformauzb
Dunyoda mashhur taomlar narxining o‘sishini baholab boradigan turli xil indekslar mavjud. Masalan, Amerikadagi bigmak indeksi yoki Rossiyadagi olivye indeksi. Biz ham o‘zimizga indeks kerakligini o‘ylab, palov indeksini yaratishga qaror qildik. Endilikda har oy eng mazali, xushta’m, ishtahani qitiqlaydigan palovning bir porsiyasi qanchaga tushishini hisoblab boramiz.

Hisoblash uchun esa doim "Korzinka"da har oyning 1-sanasidagi narxlarni olishga qaror qildik. Retseptni esa Vector Uz kanalibosh oshpazi Ahmad Hamdamovdan bilib oldik.

Shunday qilib, 2024-yil noyabr oyi uchun bizning birinchi palov indeksimiz — 24 860 so‘m.

Bir porsiya tayyorlash uchun sizga shuncha pul kerak bo‘ladi. Rasmiy statistikaga ko‘ra, palov indeksi yuqoriroq — 34 500 so‘m. Buning sababi, rasmiy statistika umumiy ovqatlanish joylaridagi palov porsiyasining narxini ko‘rsatsa, biz oddiy oilaviy palovning narxini hisoblaymiz.

2024-yil oktyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda o‘rtacha oylik ish haqi 5,2 million so‘mni tashkil etadi. Bu oyiga 207 porsiya palov degani.

Kelgusi oyda indeks qanday o‘zgarishini kuzatib boramiz.

NECHPUL — pul haqidagi hamma narsa. Obuna boʻling 💵
Янги даражадаги хариталар — энди Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар 3D моделларда

Yandex Maps иловасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг машҳур архитектура объектларининг 3D моделлари пайдо бўлди. Энди Ҳазрати Имом мажмуаси, Регистон майдони, Калта-Минор минораси каби жойларни яқиндан ва ҳар томондан виртуал тарзда кўриш мумкин — жами 27 та ҳажмли модел яратилган. Уларнинг барчаси рангли бўлиб, архитектура хусусиятларини аниқ тасвирлайди, тунги режимда эса ёритиш қўшилиб, реалликни янада оширади.

Уч ўлчамли моделлар сайёҳлар учун жуда фойдали, уларга мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконини беради. Шунингдек, тарихий жойларга саёҳатни олдиндан режалаштириш ва фотосуратлар учун қулай ракурсларни танлашда ҳам асқотади.

3D моделларни кўриш учун Yandex Maps иловасини ҳавола орқали янгилаш, жой номини киритиш ва уни яқинлаштириш керак. Агар экранга икки бармоқни босиб, юқорига сурсангиз, моделни ён томондан кўришингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cobalt олиш осон, фақат қозоғистонлик бўлсангиз

Умуман, Ўзбекистон неъматларидан чет эллик бўлиб фойдаланиш кўпинча яхши. Кўпинча ўзбекистонликларга раво кўрилмайдигани ҳам чет элликларга таклиф қилинади.

Интернет қизиқ нарса-да, айланиб юриб бир-биридан ажойиб маълумотларга кўзинг тушади.

Мана ҳозир ҳам Қозоғистондаги Chevrolet дистрибьютори деб ёзилган Instagram аккаунтни учратдим. У мижозларига Cobalt сотиб олиш учун тўрт хил таклиф беряпти.

4.2 фоизлик имтиёзли кредит, 10 фоиз бошланғич тўлов билан 48 ойга.

Бошланғич тўловсиз, 0.1 фоизлик ставка билан 24 ойга бўлиб тўлашга.

50 фоизлик бошланғич тўлов билан 6 йиллик бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 57 549 тенге (1,5 млн сўмдан камроқ).

30 фоиз бошланғич тўлов билан 7 йилга бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 81 980 тенге (2,12 млн сўм)

Айтганча, қозоғистонликларга Onix учун ҳам 0 фоиз бошланғич тўлов ва 2 йиллик бўлиб тўлаш таклиф этилмоқда. Манба.

@platformauzb
ВМ 749 қарор Ипотека.pdf
2.8 MB
Уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди

Унга кўра,
ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пискентдаги автополигонда импорт қилинган автоларга сертификат олиш билан боғлиқ янги амалиёт ишга тушганлиги айтилмоқда.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Shavkat Mirziyoyev ozarbayjonlik adabiyotshunos va shoir Akif Bagʻirovni qabul qildi

Uchrashuvda Akif Bagʻirov yuksak hurmat va minnatdorlik ramzi sifatida Oʻzbekiston yetakchisiga oʻzi ozarbayjon tilida tayyorlagan “Shavkat Mirziyoyev fenomeni” kitobini taqdim etdi.

Kitobdan siyosatshunos Qudratilla Rafiqovning “Mening Prezidentim” va “Millatparvar” kitoblaridan saralab olinib, shoir tomonidan ozarbayjon tiliga tarjima qilingan publitsistik esselar oʻrin olgan

U Shavkat Mirziyoyev boshchiligida Oʻzbekistonda amalga oshirilayotgan asosiy islohot va oʻzgarishlarga bagʻishlangan.

@platformauzb_live
Ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига (2020-йил 25-мартдаги 182-сонли қарор) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қарор билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби такомиллаштирилди.

1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди. Бунда, subsidiya.idm.uz интеграциялашган тизими орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади.

Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:

Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;

Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.

Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.

2. Эндиликда субсидияга ариза берилганда агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган  меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.

Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.

Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.

3. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;

илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;

аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.

@platformauzb
Forwarded from Sport-platforma.uz
МТРК реклама устунми ёки давлат мадҳиямиз?!

Қатар-Ўзбекистон учрашуви бошланиши аввалида "Спорт" телеканали салкам 10 дақиқадан кўп вақт давомида рекламалар намойиш этиши оқибатида давлат мадҳиямиз янграгани жонли эфирда намойиш этилмади.

@platformasport
2024/11/15 03:55:29
Back to Top
HTML Embed Code: