Telegram Group Search
Китоб туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Китоб туманида ҳам бу борада амалий ҳаракатлар давом этмоқда. Хусусан, туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида туман ЭТК ходимлари томонидан ҳудуддаги электр таъминотини яхшилаш мақсадида яроқсиз симёғочлар бетон устунларга алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари, маҳалладаги мавжуд трансформаторлар жорий таъмирдан чиқарилиб, қўшимча қувватни ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳам белгиланган.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифадир

Вилоят ҳокимлигида Президент томонидан жорий йилнинг 3 январида қабул қилинган ПҚ-1-сон Қарори ижросини ҳудудларда тизимли ва ўз вақтида таъминлаш бўйича устувор вазифаларга оид таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ўтган йиғилишда:

- криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш;

- маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда "маҳалла еттилиги" ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш;

- маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳар бир масъул идора ва муассаса томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижалари юзасидан қатъий сўров тизимини йўлга қўйиш ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга таъсир чораларини кўриб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X
“Ижро интизоми-самарадорлик омили” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Президентнинг тегишли Фармон ва қарорлари билан давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш ва улар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш бу борада ягона ҳамда узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил этиш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Шу боис, Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи ва вилоят ҳокими ўринбосари томонидан ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари, ижро интизомига масъул ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа тарзда семинар ташкил этилди.

Семинарда ўтган йилда амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар муҳокама қилиниб, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” электрон тизимининг аҳамиятини янада ошириш масалалари ва у билан боғлиқ янгилик ҳамда ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X
2025/02/21 02:41:52
Back to Top
HTML Embed Code: