Telegram Group Search
Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси М.Салиев Наманган вилоятида бўлиб, енгил атлетика федерацияси масъуллари билан учрашди.

Учрашув доирасида масъуллар томонидан енгил атлетика спорт турларини ривожлантиришда ҳамкорликни кучайтириш, спортчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Қолаверса, аҳолини оммавий спорт турларига жалб этишдаги долзарб масалалар, амалиётда дуч келаётган муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун, 2024 йил давомида енгил атлетика турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида Наманган вилояти спортчилари умумий ҳисобда 101 та медални қўлга киритган. Осиё чемпионати мусобақаларида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси томонидан қўлга киритилиган 13 та медалдан 2 таси айнан наманганлик спортчилар томонидан қўлга киритилган.
🍀 Яшил майдонлар кенгайишига божхона органлари ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда

Ободлик, кўркамлик, экология ва атроф-муҳит мусаффолигининг эл-юрт равнақи, халқ истиқболи, Ватанни асраб-авайлаш ва келажак авлодга мусаффо ҳолда етказишдаги аҳамияти беқиёс.

Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган ва бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёс касб этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ана шундай эзгу мақсадга қаратилган.

Ушбу эзгу лойиҳада Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида божхоначилар томонидан Чуст туманида “Ходимлар боғи” барпо этилди ҳамда 150 туп бодом кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, “Учқўрғон” ва “Поп” чегара божхона постларида ҳам 210 туп арча экилди.

Бундай саъй-ҳаракат албатта атроф муҳитнинг янада обод бўлишида муҳим аҳамият касб этиб, экологиянинг барқарорлашувига ҳам хизмат қилади.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/24 04:31:54
Back to Top
HTML Embed Code: