group-telegram.com/eltuz2022/32070
Last Update:
ТЕРМИЗ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБИ ТЎЙХОНА БИЗНЕСИГА АЙЛАНДИ
Бу хабарни бутун умрим санъат соҳасида ўтганлиги учун ёзаяпман. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ҳозирги директори Ишмуратов Баҳрутдин туфайли бугун мактабда коррупция авж олган. Яқиндагина иш сўраб мактаб директорига мурожаат қилдим. Аммо мурожаатим самарасиз бўлди. Олий маълумотлиман. Директор қабулида иш сўраганимда "телефон рақамингизни ташлаб кетинг, бирорта ходим ишдан кетса ёки декретга чиқса, хабар берамиз" деб шунчаки алдаб қўйди. Бир ой давомида мактабдаги ўзининг одамлари орқали мутахассис ўқитувчиси вазифасига 300 доллардан, жўрнавозлик вазифасига эса 200 доллардан бир нечта ходимни ишга олганини эшитдим.
Мактабда айни кунда хонандалик ва созандалик фанларидан дарс берадиган ўнлаб ўқутувчилар тўйга чиқиши туфайли дарслар ўтилмаётганлигини айтишмоқда. Шунинг учун ҳам бола квотаси камайиб кетган. Натимжада директор ўринбосари штати ярим ставкага қисқарган.
Тўйга чиқадиган ўқитувчилардан эса директор ҳар ойда “доля”сини олиб тураркан. Болаларга мусиқа ўргатиш дарслари бир четда қолиб кетмоқда.
Мактабнинг яна бир салбий томони эса директор томонидан непотизм, яъни қариндош-уруғчилик тизими йўлга қўйилганлиги. Мактабнинг 70-80 фоизи бир-бирига қариндош, отаси, онаси, опаси, синглиси, ака-укаси, куёви, келини, жияни ва ҳоказо қариндошчилиги бўлганлар ишлаб келмоқда. Четдан қариндош бўлмаган бирорта мутахассис келса, мактабга сиғдирмаскан. Масалан, директорнинг ўз қизи номутахассис бўла туриб тўлиқ ставкаларда дарслар беради.
Сурхондарё маданияти ва санъатини коррупция ва непотизм ботқоғига ботириб келаётган директорга чора кўрадиган масъуллар борми? Ёки вилоят маданият бошқармаси ҳам директордан “доля”сини олиб турадими? Қариндош-уруғи бўлмаган биздек мутахассислар ишга киролмайдими?