group-telegram.com/eltuz2022/33590
Last Update:
ТОШКЕНТДАГИ "ТАНЗИЛАНДИЯ" БОҒЧАСИДА БОЛАЛАР ДОИМИЙ ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАНИ ОШКОР БЎЛДИ
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Танзиландия" хусусий боғчасининг Babyland (1–2 ёш) гуруҳида болаларга нисбатан мунтазам равишда зўравонлик қўлланилгани ошкор қилинди.
Бир боланинг ота-онаси фарзандида тушунарсиз ўзгаришлар кузатилганидан сўнг, 2025 йил 10 февраль куни ўйинчоқ ичига эшитиш мосламаси (прослушка) ўрнатиб, боласини боғчада 8 соатга қолдирган. Ёзиб олинган аудио материалларда тарбиячилар ўз оғизлари билан болаларни урганликларини муҳокама қилгани аниқланган.
Ота-оналар бу ҳолат юзасидан боғча директори Қудбиева (Турсунова) Дилрабо га шикоят қилган, бироқ у айбини инкор этган. Иш ҳуқуқ-тартибот органларига етиб борганига қарамай, боғча раҳбарияти ҳалигача расмий узр сўрамаган. Маълумотларга кўра, директор юқори лавозимдаги амалдорлар билан қариндошлик алоқаларига эга бўлгани учун иш ёпиқ ҳолда олиб борилмоқда.
Ота-оналарга фақат иккита видеони ёзиб олишга рухсат берилган, терговчилар эса боғчанинг кузатув камераларидан тўлиқ видеоязувларни тақдим этишга рухсат бермаган. Видеоларни кўрган ота-оналарнинг айтишича, тасвирга туширилган зўравонлик ҳолатлари болалар мунтазам дуч келган ҳақиқий таъқиблар олдида деярли ҳеч нарса эмас.
Болаларга доимий равишда зўравонлик қўллаган деб айбланаётган тарбиячилар:
🔹 Валиева Мадинабону Шерали қизи
🔹 Сафарова Шаҳноза Ғолибжон қизи
🔹 Илҳомова Инобат Миразизовна
🔹 Аминбоева Раъножон Озимбой қизи
Жабрланган болаларнинг ота-оналари ва жамоатчилик ушбу ҳолат юзасидан холис тергов ўтказилишини талаб қилмоқда. Улар мазкур боғчадаги тарбиячилар жавобгарликка тортилиши, болаларга нисбатан бундай муомала бошқа такрорланмаслиги учун керакли чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.