Telegram Group Search
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Бешариқ туманида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Бош прокурор ўринбосари, туман сектор раҳбарлари, энергетика соҳалари мутасаддилари, тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда энергия тежамкор воситалар ва қуёш панеллари етказиб берувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, ҳар бир технология юзасидан аниқ маълумотлар беришиб, қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратиладиган кредитлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, тумандаги “Андархон” маҳалласида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент вилоятининг Тошкент туманида "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри"да рўйхатда турган оилалар турмуш тарзини ўрганди.

Тумандаги 70 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 62,2 минг оилаларнинг 4 780 таси (7,6 фоизи) камбағал оилалар тоифасини ташкил этади.

Оилаларни ўрганишда масъулларга "Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият" тамойили асосида ишларни ташкиллаштириш механизми тушунтирилди, манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Бахмал тумани "Қутлуғобод" маҳалласида "Сайхунобод" тажрибаси асосида ташкил этилган иссиқхона ва чорвачилик фаолияти, томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан амалга оширилган ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида, айрим камбағал хонадонларга кирилиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг хоҳиш ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, доимий бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмак кўрсатиш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлаб, камбағалликни қисқартиришда қонунийликни таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2024/10/15 08:17:00
Back to Top
HTML Embed Code: