Telegram Group Search
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сахалин яқинида Хитой кемаси саёз жойга ўтириб қолди

Дастлабки маълумотларга кўра, юк ташувчи кема об-ҳаво ёмонлашгани туфайли тиқилиб қолган. Кемада 20 нафар экипаж аъзоси бор, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

Ҳодиса оқибатида кемада тешик пайдо бўлган, лекин ёқилғи тўкилиши қайд этилмаган. Кема бортида 56 тонна дизель ёқилғиси, 706 тонна мазут ва 1000 тонна кўмир бор, дейилади ФВВ штаби тезкор йиғилишида.

Айни пайтда кемани қайта сувга тушириш режаси ишлаб чиқилмоқда, бироқ бунга ёмон об-ҳаво шароити халал бермоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚇Тошкент метросини ривожлантириш бўйича қандай режалар бор?

@SputnikUzbek матбуот марказида ўтказиладиган “Тошкент метроси: тараққиётнинг янги босқичлари” мавзусидаги матбуот анжуманида шу ва бошқа саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Иштирокчилар:
“Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Мирхоким Мирҳусанов;
“Тошкент метрополитени” ДУК Чилонзор электр депоси бошлиғи Рустам Шафиқов
“Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати бошлиғи Тўйчи Мирзаев.

Анжуман 12 февраль куни соат 13:00 да бўлиб ўтади.

Журналистлар таклиф этилади. Сиз қуйидаги контактлар орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

🟠+998971907178
✈️ @alisherakimbaev
🟠 [email protected]
матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☀️Қуёшдаги тождор тешикнинг қайтиши туфайли Ерни магнит бўронлари кутмоқда

Биринчи геомагнит қўзғалишлар бугундан сезилади ва бу деярли ҳафта охиригача давом этади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💸Рубль ва доллар курси кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 11 февраль куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 ЕОИИ аҳолиси сунъий интеллектга ишонадими?

Евроосиё иттифоқининг 75% аҳолиси сунъий интеллектга (СИ) шахсий маълумолтларни ишониб бўлмайди деб ҳисоблайди.

СИдан қайси соҳаларда фойдаланиш мумкин?

🔸37% — мижозлар билан мулоқот қилиш учун чатбот,
🔸18% — маҳсулотни расм бўйича қидириш,
🔸14% — маҳсулотни тавсия қилиш,

Лекин 22% одамлар савдо соҳасида СИга тўлиқ ишонмайди ва 36% аҳоли СИдан фойдаланиш ихтиёрий бўлишини истайди.

Бу ҳақида ЕИКнинг техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татаритский айтиб берди. ЕИК сўровида 2000 киши иштирок этган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Мактабларда ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам 50% устама берилади

Президент фармонига мувофиқ, шу йил 1 февралдан давлат мактабларида ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс берувчи, тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга педагогларга 50% ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўқолган биткоинни топиш учун британиялик ахлатхонани сотиб олишга тайёр

Гап шундаки, Жеймс Хауэллс 2009 йилда биткоин тўплашни бошлаган, 2013 йилда эса унинг собиқ қайлиғи биткоин сақланаётган дискни адашиб ахлатга ташлаб юборган.

Шундан сўнг у ўз дискини топиш учун маҳаллий ҳокимиятдан бир неча бор ахлатхонани қидиришга рухсат сўраган, лекин рад жавобини олган эди.

Ҳозир эса ахлат полигонининг ушбу қисми ёпилган ва британиялик уни сотиб олишга тайёр. У ўз таклифини маҳаллий ҳокимиятга юборган.

Биткоиннинг бугунги курсида унинг маблағи 744 миллион доллардан ортиқ бўлиши керак.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Санкт-Петербургда такси ҳайдовчиси кекса аёлни қутқариб қолди

Акмал Абдуллаев пенсионер аёл таксини ўзи чақирмаганидан ва унга телефонда кимдир узлуксиз нима қилишни айтиб турганидан шубҳаланиб, аёлнинг фирибгарлар тузоғига тушганини пайқаб қолади.

Шундан сўнг у аёлни банкка олиб боришни рад этади ва унинг қўшниларидан полицияга қўнғироқ қилишни сўрайди.

Фирибгарлар эса кекса аёлни банкка йўналтириб барча пулларини ечиб олишга уринган эди. Ҳушёр такси ҳайдовчиси туфайли уларнинг режаси амалга ошмади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Су-57 самолёти Ҳиндистонда намойиш этилди

Су-57 — бешинчи авлод, кўп мақсадли қирувчи самолёти, у юқори манёврли, кам кўринувчан хусусиятларига эга. Самолёт илк бор 2019 йилда ҳавога кўтарилган бўлиб, бугунги кунда у Украинадаги махсус ҳарбий операция зонасида ишлатилмоқда.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Россия қирувчи самолёти сотиб олиш имкониятини баҳоламоқда, деди мудофаа вазири ўринбосари Санжев Кумар.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Чародос” — 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолган қаҳрамон

Чақирув белгиси “Чародос” (Доғистондаги қишлоқ номи) бўлган аскарнинг сафдошлари у ҳақида айтиб беришди.

“Чародос” 2022 йилда кўнгилли сифатида махсус операцияга жўнаб кетган. У оилада ёлғиз ўғил эди ва онаси уни фронтга қўйиб юборишни хоҳламаганди. Шунда у онасига:

“Она, пешанамга ўлим ёзилган бўлса, бу уйда ҳам содир бўлиши мумкин, аммо мен ватан учун жанг майдонида ҳақиқий эркакдек қурбон бўлишни афзал кўраман”, - деган.

2022 йил ноябрь ойида Запорожье вилоятида унинг гуруҳи ўққа тутилади, у бошидан яраланган, аммо 8 нафар сафдошларини қутқариб қолади. Ушбу жасорати учун 2-даражали “Жасорат” медали билан тақдирланди (суратда).

Чародос 2024 йилнинг августида Работино яқинида қурбон бўлди. Ҳужум вақтида у душман дронига чап бериш вақти минада портлаб кетди. Лекин у ўз сафдошларига жанговар вазифани бажариш учун имкон яратди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Шоколад ичига яширилган бомба

Махсус операция ҳудудига жўнатилган шоколад ичига портловчи модда яширилгани аниқланди. Бу ҳақида РИА Новостига Дума назорат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Дмитрий Гусев маълум қилди.

Бу бундан буён аскарларга нима юборилаётганини текшириш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Душман ҳатто озиқ-овқатларни ҳам миналаштиришга ҳаракат қилмоқда, деди депутат.

7 февраль куни (видео) ҳарбийлар учун (номаълум кўнгилли томонидан) жўнатилган FPV дронларни бошқариш кўзойнаклари ичига ҳам 10-15 грамм пластик портловчи моддалар солингани аниқланган эди. Лекин улар вақтида аниқланиб оммавий терактнинг олди олинди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🍎Ўзбекистон олмасини энг кўп олганлар

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2025/02/10 21:22:45
Back to Top
HTML Embed Code: