group-telegram.com/nurbekalimov/7861
Last Update:
Сиз бугун Рим империяси ҳақида ўйладингизми?
Римликлар Британияни босиб олгач, унга маҳаллий халқлар ичидан чиққан йўлбошчи Парасутагни раҳбар қилиб қўйишади. Парасутагнинг ўғиллари бўлмаган, 4 та қизи бўлган. Унинг қазои қадари етганда, тинчлик балансини сақлаб қолиш мақсадида ўз ерларини ярмини Рим империясига ярмини катта қизи Боудиккага меърос қилиб қолдиради.
Аммо гнида Римликлар бунга рози бўлишмайди ва бутун меъросни олиш мақсадида яна Британияга юриш қилишади. Боудиккани сингилларини зўрлаб, онасиниям уришади. Шунда қиз катта қўзғолон бошлайди ва Римликларни энасини кўрсатиб қўяди жангларда.
Аммо Рим бу Рим, қўшимча легионлар чақириб, қизнинг қўшинини тор мор қилишади. Боудикка эса заҳар ичиб ўзини ўлдиради. Унинг қабрига эса “Вақти келиб Цезарьлар умуман борлигини билмаган жойларни ҳам сенинг авлодларинг эгаллайди” деб ёзиб қўйишади …
Дарҳақиқат, кейинчалик дунёда Британия империяси эгаллаган худудлар Римликларни тушигаям кирмайдиган даражада катта эди…
Бугун ушбу хайкал Лондондаги Темза дарёсини бўйида қад кўтариб турибди. Унда мағрур Боудикка жанг сари кетмоқда.