“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати футболдаги илк натижани байрамона нишонлади
10 июнь куни футболчиларимизнинг Қатар терма жамоаси устидан ғалабаси шарафига байрамона тадбир ўтказилди. Энг аввал Миллий кутубхона олдида Ўзбекистон-Қатар ўйини трансляцияси намойиш қилинди. “Бунёдкор”га чипта олиб улгурмаганлар учун бу ажойиб совға бўлди десак, адашмаймиз.
Футболдан сўнг эса, Zoʻr TV телеканали машҳур эстрада юлдузларининг чиқишлари ва шоу томошаларини жонли эфирда намойиш қилди. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ташаббуси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Капиталбанк, Uzum ва Ucell компаниялари ҳамкорлигида ўтган ушбу тадбир эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўрилди.
Тадбирдан лавҳаларни юқорида томоша қилишингиз мумкин.
👉 @r_kusherbayev

❗️"YandexGo UB" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди
“Uzum Market” МЧЖ ХК Рақобат қўмитасига мурожаат қилиб, “YandexGo UB” томонидан реклама орқали инсофсиз рақобат ҳаракатлари амалга оширилганини ва ўз ишчанлик обрўсига путур етказаётганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Yandex Market рекламаларида қайд этилган.
⚖️ Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “YandexGo UB”га нисбатан иш қўзғатилди.
Иш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бухорода Қизил китобдаги ҳайвонга носвой чектириб азоблаган фуқаро аниқланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бўз эчкиемарга носвой чектириб, қийналгани акс этган ҳолат бўйича расмий чора кўрилди.
Ҳолат Жондор туманида яшовчи Ғ.Ғ. томонидан содир этилгани ва ҳайвон қўйиб юборилгани маълум бўлди.
Бўз эчкиемар – Ўзбекистон Қизил китоби ва CITES I Иловасига киритилган камайиб бораётган тур ҳисобланади.
⚖️ Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 111-моддаси 1-қисми асосида баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги Ўзбекистонда “символ”лар кўп. Ислоҳот деб аталадиган, лекин амалга ошишига ишонилмаган ҳақиқатлар. Шулар ичида энг каттаси — болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани.
Ҳар жойда бу ҳақда эътирофлар бор. Бу гаплар шунчаки дипломатик мактабга хос “олқиш” эмас, балки ишонч билан айтилган ютуқ.
Болалар меҳнатига қарши кураш куни муносабати билан Женевада, Халқаро меҳнат конференциясининг 113 сессиясида 187 давлат орасида айнан Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилибди.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева ўз маърузасида бу натижалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва қабул қилинган ҳуқуқий ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади.
Айниқса, Халқаро меҳнат ташкилотининг асосий конвенциялари ва 29-сонли Конвенцияга Баённома ратификация қилингани – ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори сифатида қайд этилди. Бу ўтмишдаги “мажбурий сафарбарлик”лардан воз кечиш, ўқитувчи ва шифокорларни ўз вазифасига қайтаришга замин яратди.
Муҳими, энди бола пахта даласида эмас, мактабда. Ўқитувчи қўлида оҳак эмас, ручка. Бу – тизим ўзгаргани белгиси. Бу – статистика эмас, ҳаётда кўринаётган ўзгариш.

❗️Euronews Тошкентда офис очишни режалаштирмоқда
Европанинг йирик ахборот агентликларидан бири — Euronews Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.
Euronews — 160 дан ортиқ мамлакатда эфирга узатиладиган кўп тилли ахборот канали ҳисобланади.

Саида Мирзиёева IV Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида Қорақалпоғистонни 2035-йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган йил давомида мазкур минтақа учун бир қатор музокаралар олиб борилган, дастурлар ишга туширилган ва молиявий ресурслар йўналтирилган. Ушбу ташаббусларни “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган стратегик режа тўлдиради.
— Мақсадимиз шунчаки инвестиция олиб келиш эмас, балки киритилган сармоя маҳаллий аҳолига ёрдам бериши, уларни қўллаб-қувватлаши ва ёшлар учун ёруғ келажак яратишига ишонч ҳосил қилишдир, — дея қайд этди Президент ёрдамчиси.
Янги стратегия Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини яхшилаш, бандлик даражасини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида сифатли ўзгаришларни амалга оширишни ўз ичига олади.
Ушбу стратегия фақат иқтисодий кўрсаткичларга эмас, балки инсон капиталини ривожлантириш, ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ижтимоий тенгликни таъминлашга ҳам қаратилган. Шу жиҳатдан қаралганда, Қорақалпоғистон учун бу ҳужжат нафақат ҳудудий ривожланиш режаси, балки кенг қамровли тараққиёт концепцияси ҳисобланади.

❗️«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов масъулларга хусусий боғчаларни суд қарорисиз бузишни буюрган. У ҳатто “ичидаги одамлари билан кўмиб юбориш” ҳақида таҳдидли баёнот берган.
«Боғча ҳудудига кирганларни ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўқми? Ҳеч кимни эшитмасдан бузасан. Суд-пуд демасдан, нарсалари билан, ичидаги одами билан бузиб, кўмиб ташлайсан. Бўлди энди, суд-пуд деб эркалатгани!» – дейди ҳоким видеода.
Ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

❗️Ишончнома орқали берган машина чет элда сотилиб кетяпти
Автомобилларни ишончнома асосида чегарадан олиб чиқиб, хорижда сотиб юбориш ҳолатлари аниқланмоқда.
🔹 Божхона қўмитаси юртдошларимизни ҳушёрликка чақиради — шахсий машинагизни ишончнома орқали берганингизда оқибатлари учун жавобгарлик сизда қолиши мумкин!

❗️Исроил Эронга зарба берди. Эрон жавоб беришини маълум қилди.
Исроил Эронга ядро объектлари, ракета имкониятлари ва ҳарбий қўмондонларига қарши превентив зарбалар берганини маълум қилди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху "Эрон хавфини бартараф этиш учун амалга оширилаётган операция қанча кун керак бўлса, шунча давом этади", деди.
Эрон ОАВ хабарига кўра, зарбалар натижасида ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий, Қуролли кучлар штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий ва ядровий мутахассислар Ферейдун Аббосий ҳамда Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлган.
Шунингдек, Натанздаги асосий уран бойитиш марказида портлашлар кузатилгани айтилмоқда.
Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий жавоб операциясини бошлаш буйруғини берди. Эрон Исроилга қаршилик ифодаси сифатида 100 та дрон учирганини эълон қилди.
Теҳрондаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

❗️Расмий хабар: Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бир нечта рейслар Тошкентга йўналтирилди
Ҳаво маконида юзага келган ўзгаришлар туфайли қуйидаги рейслар Тошкент аеропортига қўнди:
➖ “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 06:18 да қайтиб қўнди;
➖ "Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай рейси FZ1942 соат 06:37 да қўнди;
➖ "Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх рейси SM882 соат 07:46 да фавқулодда қўнди;
➖ "Qatar Airways"нинг Сеул – Доҳа рейси QR8985 соат 07:57 да Тошкентга қўнди;
➖ “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Доҳа рейси C63341 учиш аеропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.
Парвозлар ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни тегишли авиаташувчи билан боғланиб олиш мумкин.