group-telegram.com/r_kusherbayev/9849
Last Update:
❗️Бугун Тошкентда яна чанг тўзонли кучли шамоллар кузатилди
Бугун Тошкентда яна чанг тўзонли шамоллар кузатилди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг таъкидлашича, бундай об-ҳаво ҳодисалари жорий йили Тошкент ва бошқа шаҳарларда янада кўп қайд этилиши мумкин. Бу эса фавқулодда қуруқ ва иссиқ баҳор оқибатида юз бермоқда.
Мутахассис бу ҳолатга қарши қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:
➖ Хавфли об-ҳаво ҳодисаларини 2 соат олдин манзилли ва аниқ тарзда башорат қилиш тизимини жорий этиш;
➖ Қуриган ва зарарланган дарахтларни аниқлаш ва кесиш бўйича махсус тизим яратиш;
➖ Ўзгидрометдан огоҳлантириш келганидан сўнг, масъул тузилмалар зудлик билан хавфни камайтириш чораларини кўриши шарт.
Бу чоралар чангли шамоллар каби ҳодисаларнинг салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
BY Rasul Kusherbayev
Share with your friend now:
group-telegram.com/r_kusherbayev/9849