Telegram Group Search
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 8-сессияси бўлиб ўтди

Сессияда вилоят адлия бошқармаси томонидан норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳамда ҳуқуқий тарғибот соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар каби масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартиби бўйича вилоят ҳокими, сенатор Муротжон Азимов доимий комиссияларнинг ролини ошириш, ҳар бир комиссия аъзоси халқнинг вакили сифатида ўзининг ташаббускорлигини кўрсатган ҳолда инсон манфаатларига ишлаши кераклигини таъкидлади.

Барча қарорлар "kengash.gov.uz" сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X
2025/02/15 23:13:54
Back to Top
HTML Embed Code: