Telegram Group Search
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда табиий газ, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, имкон даражасида тежаш, тежамкор ускуналарни қўллаган ҳолда иқтисод қилиш, қуёш панеллари ўрнатиш орқали табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан Ромитан туманида йиғилиш ўтказилди.

Дастлаб, вилоят прокурори ижтимоий-иқтисодий соҳаларда тўққиз ойлик кўрсаткичлар ижросини тўлиқ таъминлаш, ҳар бир йўналиш ва соҳа раҳбарлари томонидан ишларни тизимли ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган вазифалар хусусида тўхталди.

Сўнгра, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, фуқаролар ташвиш-мурожаатларини тизимли ўрганиш ва ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” фаолияти, ижтимоий муҳофазага олинган оилалар ва улардаги ёшлар билан ишлаш, уларга даромад манбаини яратиб берилиши ҳолати муҳокама қилинди.

Жорий йил 11 сентябрь куни Давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси бажарилишида сусткаштликка йўл қўйган раҳбарлар танқид қилиниб, қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, табиий газ, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, имкон даражасида тежаш, тежамкор ускуналарни қўллаган ҳолда иқтисод қилиш, қуёш панеллари ўрнатиш орқали табиий ресурслардан фойдаланиш хусусида тўхталиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
"Kun.uz" интернет нашрида "Мораторий даврида Тошкентда 800 туп мевали ва манзарали дарахт нобуд қилинди. Нега?" сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Мақолда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Табиатга етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланди.

Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ва текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш Қоидалари”нинг 15-бандида балиқ овлашда электр токидан фойдаланиш тақиқланган.

Бироқ, Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг “Пахтакор” маҳалласидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаролар И.М, А.Ш, А.Н ва бошқалар юқорида кўрсатилган қоидага зид равишда электр токи ёрдамида жами 632,4 млн. сўмлик 399 дона, шундан 32 донаси “Зоғора”, 26 донаси “Товон”, 6 донаси “Дўнгпешона”, 8 донаси “Оқ амур”, 32 донаси “Лаққа”, 249 донаси “Самарқанд лойхўраги” ва 46 донаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган “Туркистон мўйловдори” (усач) балиқлари овланган.

Юқорида кўрсатилган қарорнинг 4-иловасида электр токи ва заҳарловчи моддаларни қўллаб балиқ тутганлик учун ундириладиган зарар суммаси 10 баравар миқдорда ҳисобланиши белгиланган.

Натижада, мазкур фуқаролар ўзларининг ушбу ижтимоий хавфли қилмишлари билан табиатга жами 6 млрд. 324 млн. сўм миқдорида зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб,  Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Эсда тутинг, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда ов қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан ваколатли идоралар томонидан доимий назорат ўрнатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, тақиқланган воситаларни қўллаш орқали ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда балиқ овлаш қоидаларини бузишда ифодаланган ҳаракатлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади. 

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида ёшлар билан ишлашнинг самарали тизими

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада “Сайлов комиссияларининг хатти - ҳаракатлари (қарорлари) билан боғлиқ низоларни судда кўриш” мавзусида Республика семинари ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ўрганиш юзасидан Уйчи тумани “Ёркатай” маҳалласида “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри”га киритилган шахсларнинг турмуш тарзи ўрганилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ижтимоий муҳофаза муҳтож бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланган тумандаги "Ботир Мухаммадали" МЧЖ фаолияти билан танишилиб, келгусида корхонада қўшимча 100 та янги иш ўринларини яратишда тадбиркорга шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.

Шунингдек, Уйчи тумани 2-секторида ташкил этилган “Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш, саҳоват ва кўмак маркази”да яратилган шароитлар, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган ёрдам турлари билан танишилди.

Бундан ташқари, Учқўрғон ҳамда Уйчи туманларида соғлиқни сақлаш ҳамда мактабгача ва мактаб таълими тизими объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, мавсумни беталофат ўтказиш, бу борада режалаштирилган ишларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти: Қатағон қурбонлари хотираси абадийлаштирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2024/10/15 10:28:44
Back to Top
HTML Embed Code: